Туркиядаги энг катта "Миллиёт" газетаси билдиришича, бу мамлакатнинг Мудофаа вазири Фикри Ишиқ мудофаа системасини кучайтириш учун ракета комплекслари сотиб олиш йўли қидирилаётгани, кейинчалик бундай ракеталарни Туркиянинг ўзида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш нияти борлиги ҳақида баёнот тарқатибди.
Вазирнинг баёнотида жумладан шундай дейилади: “Биз фақат Россия билан С-400 бўйича музокаралар олиб бораётганимиз йўқ. Бошқа давлатлар билан ҳам музокаралар олиб бормоқдамиз. Россия бу масалага ижобий ёндошмоқда. Умид қиламизки, НАТО аъзоси бўлган давлатлар бу масалада ғайрат кўрсатадилар ва улардан ракеталар оламиз, аммо Россия таклифини ҳам эътиборсиз қолдирмаймиз.”
Туркия НАТО билан алоқаларини узиб, Россия билан қучоқлашиш йўлида яна бир жиддий қадамлардан бирини қилмоқда, дейди мухбиримиз. Фикри Ишиқнинг баёноти НАТОга нисбатан провакацион руҳда ёзилгани ҳам кўриниб турибди.
Жойи келгани учун эслатиш керакки, Россия Эронга С-300 комплексларини сотиш, уларни Эронга 2017 йилда етказиб бериш ҳақида шартнома имзолаган. Бу тушунарлик, чунки, Эрон НАТОнинг душмани, ҳозир Россиянинг вақтинчалик дўсти. Тўғри, ҳозир Туркия ҳам Россиянинг вақтинчалик дўсти бўлиб қолди. Лекин, у НАТО аъзоси-ку.
Расм ҳам "Миллиёт" газетасидан олинган.