17 November 2016
11:24 -
Президентликка номзодлар масхарабозларча сайловолди кампаниясини давом эттирмоқдалар
Мана 4 декабрда бўладиган сайлов яқинлашиб қолди, аммо номзодлар ҳар замонда бир овоз чиқариб қўйиш билан чекланмоқдалар. Ваҳолангки, демократик давлатларда бечора номзодлар сал кам ухламасдан турли учрашувлар ўтказадилар. Ўзбекистоннинг президентликка масхарабоз номзодлари эса, ҳар замонда сайловларни эслаб қоладилар. Балки тўғри қилишаётгандир, ёлғондакам сайловларга тайёрланишнинг нима кераги бор. Ҳамма нарса аввалдан маълум, сайловчиларнинг 90 фоиздан кўпи Шавкат Мирзиёга овоз беради, қолган 3 та номзод 2-3 фоиздан овоз олади.
Қўғирчоқ ахборот воситалари билдиришича, 4 та номзод бир неча кун дам олгандан кейин ўтган куни, яъни15 ноябрда ўз сайловчилари билан учрашибдилар. Учрашув ҳвқидаги хабарлар ўша куни эмас, эртасига, яъни 16 ноябрда эълон қилинган. 21 асрда хабарчиликнинг аҳволига қаранг. Учрашувдар қаерда ўтказилгани, қанча одам қатнашгани, биронта сайловчи савол берииб-бермагани хабарларда айтилмайди, учрашувлардан расм ҳам берилмаган.
Ўзбекистон Либерал-Демократик Партиясининг номзоди Шавкат Мирзиё Сурхандарёда учрашув ўтказибди. У Ўзбекистондаги ҳозирги аҳволни бутунлай тилга олмасдан, баланд парвоз гаплар билан яқинда ҳаммаёқ жаннатга айланиши ҳақида гапирибди. Нимамиш, Ўзбекистонда кучли фуқаролик жамияти қурилармиш. Ўзбекистоннинг мустақилликкага эришишида асосий роль ўйнаган, Ўзбекистоннинг ҳозирги ғариб аҳволини аниқ фактлар билан кўрсатиб бераётган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясини расман рўйхатга олмасдан фуқаролик жамияти қурмоқчиларми, бу масхарабозлар.
“Адолат” Cоциал-Демократик Партиясининг номзоди Наримон Умарнинг Жиззахда, Ўзбекистон Халқ Демократик Партиясининг номзоди Хатамжон Кетмоннинг Самарқандда, Миллий Тикланиш Демократик Партияси номзоди Сарвар Отамуратнинг Қашқадарёдаўтказган учрашувлари ҳақидаги хабарларда ҳам биронта пичоққа идинадиганов гап ёки фикр йўқ. Ўзбекистонда ҳамма нарса яхши экан, бундан ҳам яхши бўлармиш.
Демак, сайловлар масхарабозлик руҳида ўтказилади, Ўзбекистон иқтисодининг кучи ва аҳолининг ўртача ойлиги бўйича ривожланган давлатлардан 30-50 баравар, қўшни Қозоғистондан 8 баравар орқадалигимиз ўзгармайди.
Ўзбеклар, қўзингизни очинг, бу кетишда аҳволимиз бундан ҳам баттар бўлади дея ҳайқиришдан бошқа иложимиз йўқ.