16 November 2016
09:24 -
Жуда қизиқ: Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон Покистонга ташрифидан қайтишда Самарқандга кириб ўтмоқчи
Ражаб Эрдўғоннинг расмий сайтида кеча хабар қилинишича, у 16-17 ноябрь кунлари Покистонга, 17-18 ноябрь кунлари Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади.
Ражаб Эрдўғон Покистон Президенти Мемнун ҲХусайин ва Бош вазири Наваз Шариф билан учрашувлар ўтказади, бу мамлакат парламентида нутқ сўзлайди. Исломободдан кейин Лахор шаҳрига ҳам боради.
Туркия Президенти Покистондан қайтишда Самарқандга келиб, вақтинча президент Шавкат Мирзиё билан кўришиши айтилган. Хабарда айтилмаган бўлса ҳам, тахмин қилиш мумкинки, у Самарқандда Ислом Каримнинг қабрини зиёрат қилмоқчи.