17 November 2016
08:13 - Гаага Халқаро Жиноий Суди экспертлари Россияни босқинчи деб эълон қилдилар. Бу суд нимага қирғиз фашистларининг жиноятлари билан шуғулланмайди?
Бечора Россия қароргоҳи Голландиянинг Гаага шаҳрида жойлашган ва 1989 йили қабул қилинган Рим Мақоми номли ҳужжат асосида 2002 йилнинг 1 июлидан бери фаолият олиб бораётган Халқаро Жиноий Судни тан олувчи давлатлар рўйхатидан чиққанини эълон қилди. Бу суд геноцид, ҳарбий жиноятлар, инсонийликка қарши жиноятлар ва босқинчиликга маъсул бўлган шахсларнинг Рим Мақоми кучга киргандан кейинги, яъни 1989 йидан кейинги жиноятларини кўриши мумкин.

Бу суднинг экспертлари шу кунларда эълон қилган ҳисоботда Россия Қрим ва Донбасни босиб олгани, демак, Россия босқинчи эканлиги айтилганди. Бунга чидай олмаган Россия Президенти Владимир Путин кеча ўз мамлакати бу суднинг аъзолигидан чиқишини тасдиқловчи қарорни имзолабди.

Россиянинг бу қарори билан осмон узилиб ерга тушмайди, аммо унинг Қримни расман, Донбаснинг феълан босиб олгани туфайли дунёдан изоляция қилиниши янада тезлашади.

Жойи келгани учун эслатиш керакки, 2011 йил 13 июндаги хабаримизда “Ота-Юрт” партиясидан Қирғизистон парламентига сайланган Жилдизхон Жолдошева матбуот конференцияси ўтказиб, қирғизистонлик ўзбекларнинг бой лидерлари Гаага трубналига мурожаат қилиш учун тайёрланаётганлари ҳақида маълумоти борлигини гапиргани айтилганди. Кейин бу ҳақда бошқа хабарлар бўлмади. Қолаверса, Қирғизистон Гаага судининг аъзоси бўлмагани сабабли, бу давлатнининг иши бу судда кўрилмайди. Аммо, барибир вақти келади, Қирғизистон ҳукуматининг очиқча ёрдами билан ўзбекларни қирғин қилган қирғиз фашистларининг жиноятига халқаро ҳамжамият баҳо беради. Бунга эришиш учун Ўзбекистон ҳукумати ҳам ҳаракат қилиши керак.

Расмда - Халқаро Жиноий Суднининг расмий эмблемаси.