16 November 2016
08:29 - Барак Обама сўнги расмий ташрифини Юнонистонга қилди, мақсади Абдураҳим Пўлатнинг башоратини ўрганиш эмасмиди?

АҚШ Президенти Барак Обама президент сифатидаги сўнги ташрифини кеча Юнонистонга қилди ва Юнонистон демократиянинг бешиги бўлгани учун шундай қилганини айтди.

У ростдан ҳам шундай қилган бўлиши мумкин, дейди “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат. Мен АҚШ Президенти Барак Обамага ўтган йилнинг бошларида Ислом терроризмининг илдизлари Ислом динининг Қуръонни хато тафсир қилишдан келиб чиқувчи тушунчааларида эканлигини айтар экан, Ғарб буни ўз вақтида тушиниб, керакли хулосалар чиқармаса, демократиянинг асосларини яратган, яъни демократиянинг бешиги бўлган Юнонистон лидерлари ўша пайтда ўртага чиққан янги чақириқларга (муаммоларга) ўз вақтида жавоб тополмаганлари учун Юнонистон дунёда лидерлик ролини йўқотгани каби, АҚШ ҳам дунёда лидерлик ролини йўқотиши муқаррар эканлигини урғулаган эдим.

Менинг биринчи хатимга ортиқча эътибор бермаган Барак Обама учинчи хатимга батафсил жавоб берар экан, менинг фикрларимаг қўшилмаслигини очиқча эмас, сатрлар орасида билдирган эди. У очиқча гапиришдан чекингани кўриниб турарди.

Энди тушунса бўладики, дейди мухбиримиз, Барак Обама Абдураҳим Пўлатнинг огоҳлантиришлари қанчалик тўғрилигини ўрганиш учун Юнонистонга кетган. Аммо, умид қилиш керакки, янги президент Доналд Трамп унинг хатоларини такрорламайди ва АҚШ дунёдаги лидерлик ролини йўқотишига йўл қўймайди. Акс ҳолда, қисқа вақтга бўлса ҳам дунёда демократия эмас, диктаторликлар асосий роль ўйнашга бошлайдилар. Бундай фожеанинг натижалари инсониятга қимматга тушиши муқаррар.