15 November 2016
18:12 -
Бечора Россияда бугунги бош хабар: Иқтисодий Тараққиёт Вазири Алексей Улюкаев $2 млн пора олаётганда қўлга олинди. Ўзбекларга нима?

Ўрисларнинг Иқтисодий Тараққиёт Вазири машҳур Алексей Улюкаев (расмда) бу мамлакатнинг энг катта компанияси “Роснефть” вакилидан кеча, яъни 14 ноябрь куни нақд 2 миллион долларлик пора олаётган пайтда қўлга олингани ва бу иш юзасидан тергов бошлангани бугун ярим кечаси Россия Тергов Комитети тарафидан эълон қилинибди. Хабарларда айтилишича, Алексей Улюкаев яқинда бошқа машҳур “Башнефть” компанияси катта жанжаллар билан хусусийлаштирилгандан кейин, унинг 50 фоиз акциялари “Роснефть” тарафидан сотиб олиниши қонунлар доирасида бўлгани хусусида ўз вазирлигининг расмий баҳосини бериш эвазига шунча пора олаётган экан.
Ҳеч шубҳа йўқки, Россия вазири Президент Владимир Путинниннг тўғридан-тўғри назорати остидаги “Роснефть” компаниясидан қандайдир вазир пора олишга урингани ҳақидаги воқеа орқасида катта сиёсий ишлар бор. Қолаверса, Путин Алексей Улюкаевнинг қўлга олиниш жараёнларидан тўла хабардор бўлганини айтибди.
Россиянинг ҳамма ахборот воситалари бу хабарни ёйиш ва турли кўзга кўринган сиёсатчи ҳамда бизнесменларнинг изоҳларини тарқатиш билан оворалар. Алексей Улюкаевнинг қўлга олиниши – Россияда коррупцияга қарши самарали кураш олиб борилаётганининг кўрсатгичи эканлигини гапираётганлар ҳам кўп.
Аммо, “Ҳаракат”нинг фикри мутлақо бошқача. Оллоҳ яратган одамлар бор экан, коррупция ва порахўрликни йўқотиб бўлмайди. Оллоҳ одамларни ичидаги шайтони билан яратган, ҳар бир одамнинг ичида шайтони бор ва ҳамманинг ҳам, қайтариб айтамиз, ҳамманинг ҳам, ўз ичидаги бу шайтон билан курашишга кучи етмайди. Буни одамзоднинг тарихи кўрсатиб турибди.
Автомобиллар бор экан, автоҳалокатларни йўқ қилиб бўлмаганидек, одамлар бор экан коррупция ва порахўрликни мутлақо йўқ қилиб бўлмайди. Уларни минималлаштиришнинг ягона йўли – демократиядир. Россия эса, КГБчи Путин ҳокимиятга келгандан бери демократиядан узоқлашиш билан машғул. Бу давлат ҳозир коруппция ва порахўрлик ботқоғида эканлигини ақлсиз одам ҳам билади.
Бу кетишда, яқин орада Бош вазир Дмитрий Медведев пора олаётганда қўлга олингани ҳақида хабарлар чиқса, ҳайрон бўлмасликка тайёрланиш керак. Путиннинг ўзи ҳам қўлга оладиган кунни эса, ҳеч ким кутмасин. Диктаторликларда Бош диктаторга ҳеч кимнинг кучи етмайди.
Коррупция ва порхўрлик ҳақидаги фикрлар жонажон Ўзбекистонимизга ҳам тегишли. Демократия йўқ экан, коррупция ва порахўрлик гуллайверади, давлатимиз қолоқлик ва қашшоқликдан чиқолмайди. Россияни қолоқлик ва қашшоқликдан қутқариб турган нарса – катта нефть ва газ заҳираларидир. Бизда улар ҳам йўқ.