“Ижтимоий фикр” Жамоатчилик Фикрини Ўрганиш Маркази Ўзбекистон сиёсий партияларининг асосий фарқлари - уларнинг мафкураси, илгари сураётган ғоялари ва электоратини ўзида акс этган инфографика тайёрлгани хабар қилинди. Расмда ўша инфографика келтирилган. Инфографикадаги матнларнинг кўпчилиги майда харфлар билан ёзилгани учун уларни ўқиб бўлмайди. Аммо, бу партияларга сиёсий майдонда берилган ўринларни ўқиш ва роса кулиш мумкин.
Қаранг, 4 та партияга қандай ўринлар берилган:
Ўзбекистон Халқ Демократик Партияси – сўлчи
“Адолат” Социал-Демократик Партия – сўл марказчи
Ўзбекистон Либерал-Демократик Партияси – ўнг марказчи
“Миллий Тикланиш” Демократик Партияси – ўнгчи
Ўзбекистон Демократик Партияси - собиқ СССР замонидаги Коммунистик Партияниннг номини ўзгартириш натижаси эканлигини ҳисобга олсак, унга берилган ўрин тўғрига ўхшайди. Аммо, бу 4 партия Лубянканинг топшириғи билан Ислом Карим тарафидан яратилган ва ҳалигача Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг ўйинчоғидир, демак, уларнинг сиёсий майдондаги ўрнини белгилашга ҳаракат қилишнинг ўзи масхарабозликдир.
Вақти келгани учун айтиш керакки, бу “Ижтимоий фикр” деб аталган ташкилот узоқ йиллардан бери масхарабозлик билан шуғулланади ва гўёки қандайдир сўровномалар ўтказиб, тожиклар режими истаган натижаларни эълон қилиш билан шуғулланади. Шундай экан, “Ижтимоий фикр”нинг фаолиятини фақат масхарабозлик эмас, жиноят деб баҳоласа ҳам бўлади.
Вақти келади, тожиклар режимига хизмат қилаётганлар Ўзбек миллати олдида жавоб берадилар.