11 November 2016
01:00 -
“Абдулла Ориф” таҳаллуси билан танилган шоир - “Абдулла Орипов” номи остида кўмилди

Бу шиорнинг ўлимига оид аввалги хабаримиздаги қуйидаги сатрларни яна такрорлашни мақсадга мувофиқ деб топдик:
“Абдулла Орипов ўтган асрнинг 60-чи йилларида “Она тилим ўлган куни тўти бўлиб қоламан” деб шеър ёзишга журъат қилган, аммо 1989 йили “Бирлик” халқ ҳаракати “Ўзбек тили – давлат тили” шиори остида ўтказган митингларига қатнашмаган. Тўғри, ўша митинг қатнашчиларини Ислом Карим калатаклатган, қамоққа ташлатган. Қайси аҳмоқ қамоққа ташланиш хавфи остида қандайдир митингга қатнашади? Абдулла Орипов бунақа аҳмоқ эмасди. У улуғ инсон бўлган. Ўзбекнинг ичида аҳмоқлар топилганига ва Абдураҳим Пўлат уларни митингга олиб чиққанига ҳайрон бўлиш ва аҳмоқларга қўшилмаган Абдулла Ориповни олқишлаш керак, холос. Мана ҳақиқий ақлли Ўзбек, ҳақиқий Инсон!
Ўзбек тили давлат тили бўлсин дея майдонларга чиққан ўзбекларни калтаклатган Ислом Карим ҳақида Абдулла Орипов “Бизим учун денгиз ўзингиз” деб шеър ёзган. Ўша “денгиз” Туркистонда ҳар доим лидер бўлган ўзбекларнинг миллат сифатини, Ўзбекистоннинг давлат сифатини йўқ қилгани Абдулла Ориповни қизиқтирмагани табиий, чунки, Ўзбек тили давлат тили деб эълон қилинишига қарамасдан, унинг китобларини ҳеч ким ўқимай қўйганди-ку. Бундай тилнинг, у давлат тили бўлса ҳам, кимга кераги бор?”
Ҳа, у ҳақиқий “ўзбек”, ҳақиқий “инсон”, тўтиқушга айланиб бўлганининг ҳам исботи йўқ.
Мустақил бўлганимизга 25 йил бўлишига қарамасдан расмий исми-шарифидан русларнинг “-ов” қўшимчасини олиб ташлашга ҳам журъат қилмаган Абдулла Ориповга мавжуд режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари тарафидан бераётган баҳолар бизникидан фарқли.
Аммо, вақти келади, Ўзбек миллати бу икки баҳодан биттасини танлайди. Бундай масалаларда иккиюзламачилик бўлиши мумкин эмас.