10 November 2016
22:23 - Барак Обама Доналд Трампни қабул қилди, ҳамма нарса Абдураҳим Пўлат башорат қилгандек бўлмоқда, Dow Jones индекси юксалмоқда

Reuters Агентлиги бир оз аввал тарқатган хабарида айтилишича, жорийдаги Президент Барак Обама Оқ Уй қароргоҳида кечагина сайланган, аммо ҳали расмий мақомга эга бўлмаган Доналд Трампни қабул қилиб, тахминан 90 дақиқалик учрашув ўтказибди.

Бир неча кун аввал бу икки сиёсатчи сайлов олди кампанияси доирасида бир-бирининг онасини фалон қилишга тайёр эди. Барак Обама эса, янги президент Ҳиллари Клинтон бўлишига америкаликларнинг кўпчлиги каби ишонар эди.

“Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат шу йил 20 февралда Барак Обамага ёзган учинчи хатида Доналд Трампнинг мусулмонларга муносабати мутлақо тўғри эканлигини, у қўпол гапираётган бўлса ҳам, унинг сўзлари америкаликларга етиб бориб бўлгани ва албатта натижа беражагини ёзганди. Кўриб турибмизки, натижа бўлди – америкаликлар яқингача ҳеч ким билмайдиган Доналд Трампни президент қилиб сайладилар.

Табиий, Обама ва Трампнинг қисқа суҳбатида Абдураҳим Пўлат тилга олинмаган, аммо Обама бутун суҳбат давомида Абдураҳим Пўлатнинг сўзларини эслаганига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Қолаверса, эслатиш керакки, 28 июлда Барак Обама Абдураҳим Пўлатнинг хатига бир вароқлик жавоб ёзиб, ўз позициясини оқлашга ҳам ҳаракат қилган эди.

Барак Обама учрашув пайтида ҳамма президентлик ваколатларини тўла янги президентга беришини айтиши кулги уйғотади, холос. Аммо, шундай нарсани гапиршга эҳтиёж сезилган бўлса, АҚШ раҳабарияти ичида қандай бўронлар бўлаётганини тушуниш қийин эмас.

Мен шундай бўронлар бўлишини, бундай бўронлар бутун дунё деморктиясига зарба бўлишини тушунганим ва бундай бўлишини истамаганим учун Барак Обамага бир йилда 3 та хат ёзган эдим, дейди Абдураҳим Пўлат. Бундай бўронлар демократия душманлари бўлган Россия, Хитой ва ислом террористлари фойдасига бўлиши аниқ эди. У хатларим ва олган жавобларим АҚШдаги қалтис вазиятга таъсир қилишини истамаганим учун, фақатгина бир варақлик иккинчи хатимни ўз сайтимизда эълон қилдим. Вақти келади, биринчи ва учунчи хатимни, ҳамда Барак Обаманинг иккала жавобини эълон қиламан.

Дарвоқе, Reuters Агентлигининг умумий гаплардан иборат хабарида учрашувга оид тафсилотлар йўқ, Reuters ҳам ЎзАдан ўрганаётганга ўхшайди.

Нима бўлганда ҳам, 2017 йилнинг 20 январида Доналд Трамп президентлик курсисига расман ўтиради.

Асосий АҚШ ахборот воситаларининг "Доналд Трамп президент бўлиб сайланса, ҳамма нарса ёмон томонга кетади, бизнес ёмонлашади", маънодаги гаплари тўғри чиқмади. Аксинча, Абдураҳим Пўлат айтгандек, ҳамма нарса яхши йўналишда кетмоқда. Масалан, икки кун ичида АҚШ иқтисодининг асосий кўрсатгичларидан бири бўлган Нью-Йорк фондлар биржасининг Dow Jones индекси тахминан 500 поғана юқорига сакраб, тарихий рекорд ўрнатди. Ҳозир у 18 минг 853 га тенг.