09 November 2016
20:52 -
Самарқандда икки ҳоким янгиланди
Кеча халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этган Самарқанд вилояти ҳокими Зойир Мирза шаҳар ҳокимни ишдан олдириб ташлади. Сабаби – шаҳар ҳокими Шуҳрат Раҳмон Президентликка номзод Шавкат Мирзиённинг сайловолди учрашувини яхши ташкил қила олмагани, шунингдек шаҳардаги бунёдкорлик ишларига бефарқ қарагани бўлибди. Унинг ўрнини Баҳодир Саъдулла деган киши эгаллади.
Худди шу куни Шавкат Мирзиёнинг ғазабига дучор бўлган бошқа бир мулозим - вилоятнинг Оқдарё тумани ҳокими Нурали Бердибой ҳам ишдан олинди. Ўша тумандагилар у ишдан олиниш билан қутилмаса керак, демоқдадар. Туманга вилоят ҳокимининг тавсияси билан Пирматбой Ўсар ҳоким этиб тайинланди. Бу одам Каттақўрғон туманининг собиқ ҳокими сифатида “Ҳаракат” ўқувчиларига яхши таниш. Бир неча миллионлик талон-тарождан сўнг бир муддат хорижга ғойиб бўлган ва сўнг Жомбой туманидан дараги чиққан бу шахсни Шавкат Мирзиёнинг одами дейишади.