09 November 2016
20:25 - Ўзбекистонга Хитой ҳукумат делагацияси келмоқда
Ноябрнинг иккинчи ўн кунлигида Хитой ташқи ишлар вазири Ван И бошчилигидаги мазкур мамлакат делагацияси Ўзбекистонга келади. Бўлиб ўтиши кутилаётган учрашувларда икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари Ўзбекистон ва Хитой орасидага ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, ҳамда ҳудудий ва ҳалқаро муаммолар муҳокама қилишади.

Ташриф давомида Хитой делегацияси Самарқандга бориб, Ислом Каримнинг гўрини зиёрат қилиши ҳам кутилмоқда. Таъкидлаш керак, Хитой делегациясининг ташрифидан асосий мақсад "Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон" йўналишида темир йўл қурилиш масаласини муҳокама қилишдир. Ташриф ҳақида ёзган ўзбек веб нашрлари бу масалага эътибор қаратмаган.