09 November 2016
19:14 - АҚШ элчиси Ўзбекистон Ташқи ишлар взирлигига келтирилди. Бечора Абдулазиз Комил!

Кеча Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил Қўшма Штатларнинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайтида хабар қилинмоқда.

Хабарга кўра, суҳбат давомида АҚШ Давлат Котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шэнноннинг 27-29 октябр кунлари Ўзбекистонга ташрифи доирасида бўлиб ўтган Ўзбекистон-АҚШ учрашувлари ва музокаралари натижалари муҳокама қилинган.

Ҳеч шубҳа йўқки, Томас Шэнноннинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида бўлиб ўтган учрашувларда Памела Спратлен ҳам иштирок этган. Учрашудан 10 кун ҳам ўтмасдан унинг натижаларини муҳокама қилиш учун Памела Спратлен Ташқи ишлар вазирлигига келганига аҳмоқ ҳам ишонмайди. У вазирликка олиб келинган. Бечора Абдулазиз Комилнинг мақсади – АҚШ президентлигига, Абдураҳим Пўлат башорат қилгандек, Доналд Трамп сайланса, нима қилиш кераклиги ҳақида маслаҳат олишга ҳаракат қилиш бўлган.

Эй, бечора Абдулазиз Комил! Нима қилиш кераклигини нафақат Памела Спратлен, балки, Барак Обаманинг ўзи ҳам билмайди. Ким билади, дейсанми? Бу саволга ақл ишлатиб жавоб қидир.