09 November 2016
15:34 - Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилар: “Ҳаракат” башорат қилганидек, Доналд Трамп АҚШнинг янги президенти этиб сайланди
АҚШда бу йилги президентлик пойгаси бошланишининг бошланғич босқичидаёқ биз АҚШнинг навбатдаги президенти шу кунгача кўпчликка маълум бўлмаган, аммо бу давлатнинг олдига чиққан янги чақириқ ва муаммоларини тушуниб етган, уларни ечмасдан туриб олға кетиб бўлмаслигини шок терапияси усуллари билан айтаётган Доналд Трамп бўлишини башорат қилган эдик.

Ҳозир АҚШда саҳар пайти. Бу мамлакат оммавий ахборот воситалари билдиришича, шу даққиқаларгача сайлов бюллетенларининг 93 фоиз саналган, сайловчиларнинг 51 фоизи Доналд Трампга, 47 фоизи Ҳиллари Клинтонга овоз берган.

Билмаганлар учун билдириш керакки, АҚШ сайловчилари аслида тўғридан-тўғри президентни эмас, бор номзодлар ичидан президентни сайладиган Сайловчилар Коллегиясини сайлайдилар. Ҳозиргача Донал Трамп учун овоз берадиган Сайловчилар Коллегияси аъзоларининг сони 289, Ҳиллар Клинтон учун овоз берадиган Сайловчилар Коллегияси аъзоларининг сони 218 киши бўлибди.

Сайловчилар Коллегиясида ғолиб чиқишш учун у ерда 270 тарафдорга эга бўлиш кетарли. Ҳозиргача 279 тарафори бўлган Доналд Трампни президент деб ҳисоблайвериш мумкин.

Яна қайтариб айтамиз, 7 ноябргача ўтказилган турли сўровномаларнинг мутлақо кўпчилигида 8 ноябрдаги сайловда Ҳиллари Клинтон ғолиб чиқиши айтилаётган эди. Аммо, АҚШда биронта сиёсатшунос “Ҳаракат” Агентлиги каби бир сўзда туриб, Доналд Трамп президент бўлишини башорат қилаолмаган эди.

Фақат Доналд Трампни эмас, унинг президент бўлишини аввалдан башорат қилган “Бирлик” Партиясининг жарчиси “Ҳаракат” Агентлигини ғалаба билан табриклаш керак.