08 November 2016
22:01 -
Ўзбеклар Супер Ой ҳодисасига гувоҳ бўлишади
Шу йилнинг 13-14 ноябрь кунлари агар ҳаво очиқ бўлса Ўзбекистон аҳолиси Супер Ой ҳодисасини кузатиши мумкин. Қизиқарли астрономик ҳодиса бўлган Супер Ой - бу Ой тўлиши ва унинг Ерга энг яқин масофага келиш ҳодисалари бир вақтга тўғри келганда содир бўлади.
Маълумки, Ой Ер атрофида эллипсга ўхшаш траекторияда айланади, яъни йил давомида ой икки марта ерга яқин келиб, икки марта ердан узоқлашади. Ер ойдан узоқлашганда у кичикроқ бўлиб, яқинлашганда эса каттароқ бўлиб кўринади.
Бу йилги Супер Ой ҳодисаси Ўзбекистон, Қозоғистон, Хитой, Олтой ўлкаси ва Ғарбий Сибир ҳудудларида яшайдиган аҳолига айниқса яхши кўринади. Бу йилги Супер Ой ҳодисаси охирги 70 йил ичида энг қизиқарлиси бўлиши мумкин.