“Ўзбекистон темир йўллари” ширкатининг маълум қилишича, шу ойининг 10-санасидан Андижон-Урганч йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилади. Ҳозирча ҳафтада бир марта амалга ошириладиган рейслар кейинчалик кўпайтирилиши мумкин. Поезд дастлабки манзилдан сўнгги бекатгача 24 соатда етиб боради.
Шунингдек, худди шу куни Тошкент-Андижон йўналишида тунги тезюрар поезд қатнови ҳам йўлга қўйилади. 7 соатда Тошкентга кириб келадиган поезд Қамчиқ довони орқали ўткан янги темир излар орқали келади ва водийликларга қишнинг қорли кунларида жуда асқотади.
Таъкидлаш керак, ўтган йилларда Тожикистон билан алоқаларнинг совуқлиги боис водий вилоятларининг мамлакатимиздаги бошқа шаҳарлар билан темир йўллар орқали алоқаси йўқ эди. Марҳум режимбоши ўлими аввалида Қамчиқ довонидан йўл очиб, мамлакатнинг ўз ҳудуди орқали алоқани тиклади.
Фарғона водисинии Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудлари билан боғланишида Қамчиқ довони самарали бўлолмайди. Ҳозир Тожикистонда қолиб кетган темир йўллардан фойдаланиш керак. Қолаверса, келажакда бу йўллар Ўзбекистонга қайтирилиши лозим.