Ўзбекистон Ҳукумати қарорига мувофиқ¸ Тошкент метрополитени “Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик жамияти таркибига бириктирилди. Шу пайтгача жамоат транспорти саналиб, “Тошшаҳартрансхизмат” ширкати бошқарувида эди, дейди мухбиримиз.
Вазирлар Маҳкамаси қарорида шунингдек “Ўзбекистон темир йўллари” ташкилий тизими ва ижроия структураси ҳам тасдиқланган ва бошқарувдаги мулозимлар сони 120 нафардан 93 нафарга туширилган.
Ислом Карим тарафидан қашшоқ ҳолга туширилган Ўзбекистон ҳукуматининг бу қарорини тушуниш мумкин. Мустақиллик йилларида Совет замонида бошланган 2-3 та метро станциясининг қурилиши бир амаллаб битказиб олинди ва кейин метро тизимини кенгайтириш унитилди. Энди бор тизимни бошқаришга ҳам куч йўқ, шу сабабли метро тизимини “Ўзбекистон темир йўллари”га қўшиб, бошқарувчилар сонини янада камайтиришибди.
Булар ҳали ҳолва. Агар ўзбеклар миллат сифатини тезроқ тиклаб, ҳокимиятдаги тожиклар режимига таъсир кўрсатишни бошламаслар, Ўзбекистонда ҳамма нарса орқага кетаверади.
“Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлатнинг янги президент Шавкат Мирзиёга ёзган хатида айтилган қуйидаги сўзлар мутлақо тўғридир: “Ўзбекистонда инқилобий ва фундаментал ислоҳотларни “Бирлик”сиз, у ҳокимиятда бўладими, мухолифатда бўладими, фарқи кам, амалга ошириб бўлмайди. Мухолифатсиз келажагимиз йўқ!”