06 November 2016
22:25 - “Ҳаракат” хатқутисидан: “Салой Мадамин ўзбекларни жиҳодга чорлади”. “Ҳаракат”: Бу ҳаромий аллақачон шу йўлга ўтган, аммо ҳеч нарса қилишга қодир эмас

“Ҳаракат” хатқутисидан: “Салой Мадамин ўзбекларни жиҳодга чорлади”

Бир неча кун авал сайтингизнинг мен каби ўқувчиси Расул Қўлдошнинг Ўзбекистон Халқ Ҳаракати деб аталган гуруҳнинг қурултойи ўтказилиши ҳақида хабар-мақола чоп қилинганди. Ўша хабарга кўра, бугун Истанбулда қурултой ўтиши лозим эди. Мен интернетни кузатиб борувчи бир фаол сифатида жараённи кузатдим ва “Ҳаракат”нинг ҳақлигига яна бир карра ишондим. Мана эътибор беринг!

Қурултой ўтиши керак бўлган куннинг биринчи ярмида бу ҳаромийларнинг шериги ва лайчаси бўлган “Озодлик” радиоси сайтида қурултойга бир неча юзлаб одамларнинг йиғила бошлагани ҳақида хабар пайдо бўлди. Орадан бир неча соат ўтиб, бу хабар “Озодлик”нинг сайтидан олиб ташланди. Аммо хориждаги мухолифатчилар орасида “Озодлик”нинг бу хабари скриншотини сақлаб қолганлар бор экан, уларнинг радионинг шармандасини чиқариб ётибди.

Кечроқ эса сайтга янги хабар қўйилда ва унга кўра, Ўзбекистон Халқ Ҳаракати қурултойи ўтишига Туркия ҳукумати қаршилик кўрсатибди ва мамлакатда фавқулодда вазият ҳукмрон бўлгани боис қурултой иши тўхтатилибди. Фирибгарларнинг ўзлари эса сайтида бир неча кун аввал Истанбул шаҳар маъмурлигидан расмийлар келиб, қурултой ишини тўхтатишга кўрсатма берганини ёзишган.

Кўриниб турибдики, бу ўринда ЎХҲнинг “Озодлик”даги лайчалари қовун туширишган. Яъни, Қурултойга одамлар йиғила бошлагани хусусида ёлғон хабар қўйишган ва сўнгра уни олиб ташлашган. ЎХҲ бундай қарорнинг олинишига "Туркиядаги, хусусан Истанбул шаҳридаги сиёсий вазият ва мамлакатдаги “Фавқулодда Ҳолат” режими уйғуланаётган катта шаҳарлар учун чиққан Қарорнома" сабаб бўлганини айтмоқда.

Қурултойнинг қолдирилиши шунчаки одатий фирибгарликми ёки бунинг ортида бошқа сабаблар борми, буни миллат хоини ва ишлатилган елимхалта Салой Мадаминнинг “Энди бироз ёмон бўлайлик” номли баёнотидан излаб кўрайлик. Салой Мадамин ўз мақоласида Ўзбекистондаги вазиятни ўзича таҳлил этган бўлиб, мақола хотимасида фикрларини “жиҳоддан ўзга йўл қолмади”, дея якунлайди. Ўз фикрини Ислом динидаги аллақандай тафсиршунос шахслар фикри билан қувватлантириб, “келинг, бироз ёмон бўлайлик, демократ бўлиб нима қилдик” дея кос тагида нимкоса қилади.

Ана шу фикр, яъни Салой ҳаромийнинг чақириғини бироз таҳлил қилиб кўрайлик. Биринчидан, бу фикр у маблағлар олиб турган террорризмга алоқадор шубҳали ҳомийларни қаноатлантиради. Иккинчидан, унинг бундан бошқа йўли ҳам қолмаган. Ва, учинчидан, Туркия хуфялари ҳам нонини қулоғига еб юргани йўқ, бундай фикрдаги шахслар ҳақиқатан ҳам уларни шубҳага қўяди ва қурултойнинг тўхтатилишига шу сабаб бўлиши ҳам мумкин.

Энди бироз ўтмишга қайтиб, таҳлил қиниса, бу ҳаромий авалига “Бирлик”ни бўлиб, миллатга хиёнат қилди. Кейинчалик эса исломий терроризм намоёндалари билан оғиз-бурун ўпишиб, режимбоши Ислом Каримнинг гулханига ўтин қалади. Энди соқолидан ақли калта 3-4 аҳмоқ билан жиҳод йўлини танлаб, Ўзбекистоннинг янги раҳбарияти тегирмонига ҳам сув қуймоқчига ўхшайди.

Менда яна бир версия бор. Салой Мадаминнинг собиқ сафдошлари, масалан, ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг муваққат президенти Шавкат Мирзиёевнинг маддоҳига айланаётган Намоз Нормўмин ёки муллавачча Муҳаммадсолиҳ Абутов сингари шахсларнинг бирортаси Туркия махфий хизматларини собиқ раҳнамосининг асл ниятларидан огоҳлантирган чиқар. Ростданам Салой жиҳод йўлини танлаб, Ўзбекистонга қарши нимадир қилишга уринса, бу биринчидан нурчилик балосидан қутула олмаётган Туркиянинг ўзига ёқмайди. Иккинчидан, бундай ҳаракатлар Ўзбекистон билан Туркиянинг муносабатларига муайян даражада зарба беради. Учинчидан, ўзбек мухолифати деган гуруҳлар фаолиятига катта зарар етади.

Мен ана шу масалада “Ҳаракат” экспертларининг фикрини жон қулоғим билан эшитишга тайёр эдим. Вақти келиб, имзоим ортидаги асл исмимни ошкор этаман ва Сиз азизларнинг сафларингизда бўламан.

Ҳурмат билан,
Яҳё Саломов
5 ноябрь 2016 йил
yahyo-sal@inbox.ru

“Ҳаракат”: Бу ҳаромий аллақачон шу йўлга ўтган, аммо ҳеч нарса қилишга қодир эмас

Яҳё Саломов исмли ўқувчимизнинг бу хатига энг яхши муносабат – унинг хатида тилга олинган Расул Қўлдошнинг сайтимизга юборган ва 2 ноябрда сайтимизда эълон қилинган «“Ўзбекистон Халқ Ҳаракати” нинг навбатдаги Қурултойи шу йилнинг 5 ноябрида бўлади» номли хатига берилган таҳлилдир. Мана ўша таҳлилнинг матни:

* * * * *

Абдураҳим Пўлатнинг "Ҳаракат" журналида эълон қилинган эсдалик ва мақолаларида айтилишича, Тоҳир Йўлдош 1996 йили Толибон Абдурашид Дўстимнинг қалъаси Мозори-Шарифни босиб олгандан кейин Истанбулга келиб, аввал Абдураҳим Пўлат билан учрашган ва Толибон ёрдамида тезда Ўзбекистонни қўлга олишга кучлари етарли эканлигини, аммо янги Ўзбекистоннинг янги президенти Ғарб танийдиган ва тан оладиган киши бўлгани яхши эканлигини айтган. Бундай президент Сиз бўлишингиз керак, розилик берсангиз Сизни президент қиламиз, аммо Мудофаа вазири Жума Намангоний бўлади, деган.

Абдураҳим Пўлат "Мен орқасида Толибон каби реакцион куч турган ташкилот билан ҳамкорлик қилмайман" деганидан кейин ҳам Тоҳир Йўлдош уни кўндириш учун роса ҳаракат қилган. Толибон замонавий мусулмончилик рамзи эканлигини исботлашга уринган. Абдураҳим Пўлат ўз фикрида қатъий эканлигини кўргач, "Ундай бўлса мен бу таклифни Муҳаммад Солихга бераман" дебди. Абдураҳим Пўлат айнан шундай деган: "Ана бу тўғри фикр. Нима қилишни ҳам билмайдиган, ҳеч қандай принципи бўлмаган бу одам таклифингизни дарров қабул қилади."

2-3 кундан кейин, Абдураҳим Пўлат каби "Озодлик" радиосида тез-тез чиқиб турадиган Салой Мадамин (Абдураҳим Пўлат бу миллат сотқинини ўзининг ҳақиқий исми билангина тилга оламан дейди), навбатдаги чиқишини умрида биринчи марта "Бисмуллоҳи раҳмони раҳим" деб бошлади, хахолаб кулиб юбордим. Хотиним "Нима Озодлик радиосида латифа айтишдими?" деб сўради, мен "Йўқ, Салой Мадаминни президент қилишди" деб ундан баттар кулдим, дейилади хотираларда.

Абдураҳим Пўлатнинг айтишича, Салой Мадамин ва унинг атрофидаги гуруҳ Тошкентда 1999 йил февраль ойида уюштирилган портлашларни аввалдан билишган ва Тоҳир Йўлдошга маънвий дастак беришган. Уларнинг ичида унинг ҳозир қамоқда ётган укаси ҳамда ҳозир ББСда ишлаётган Пахлавон исмли ифлос бўлган. Бу ифлос ўша портлашлардан кейин барибир қўлга тушишини билгани, Ғарбга қочса, у ерда ҳам ушлаб беришларини яхши тушунгани учун, ўзи Тошкентга бориб МХХ хизматига ўтган. Уни аввал МХХнинг Қашқадарёдаги лагерида 1 ҳафта ушлаб туриб, кейин Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетасига ишга олдиришган, сўнгра ББСга тиқиштиришган.

Бу Пахлавон мен Туркияга борганимдан кейин биринчи кўришганим ўзбек студенти бўлган, дейди Абдураҳим Пўлат. Мен ўшанда унга ҳам, кейинчалик бошқа студентларга ҳам "Бу ерда туриб ҳеч қайси мухолифат ташкилотига қўшилманг, мутахассис сифатида Ўзбекиситоннинг келажаги учун ҳисса қўшиш билан шуғуллангинг" дедим. Аммо, у тезда "Эрк" партиясига кирди ва "Эрк" Партиясининг Ёшлар Уюшмаси раиси бўлди. Уларнинг мақсади - "Эрк" газетасининг қоғозда ҳам чиққан биринчи ёки иккинчи сонида ҳам ёзилганидек - Ўзбек ёшларини Оллоҳ номидан буюрилса, ўйлаб ҳам ўтирмасдан ўлимга кетвеардиганлар қилиб тарбиялаш бўлган.

Озодлик, ББС, Америка Овози радиоларининг ўзбекча хизматидагиларнинг ҳаммаси шунақа ифлос ва МХХга ишлашади.

* * * * *

Бу таҳлилга қўшимча қилиб, шуни айтиш керакки, Ислом Карим режими (Ўзбекистонда ҳали ҳам ўша режим яшамоқда) “Бирлик” халқ ҳаракатига қарши Салой Мадаминдан қандай фойдаланган бўлса, унинг давомчиси бўлган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясига қарши ишлатишга яна ўша Салой Мадаминдан бошқа ҳеч кимни тополмаяпти.

“Бирлик” ҳаракатини партияга айлантириш учун Ўзбекистон ичида фаолият олиб борилаётган йиллари (ўтган асрнинг охирги ва бу асрнинг бошланғич йиллари) Ислом Карим ўша пайтда Ослода яшаётган Салой Мадаминнинг олдига ўз югурдаги Марат Зоҳидовни юборган. У Салой билан учрашгандан кейин, “Бирлик” битди деб ҳисоблайверинг, дейишга бошлаган.

“Ҳаракат” бу учрашувдан мутлақо тасодифан хабардор бўлиб қолгани сайтимизда ўша кунларда эълон қилинган “Пес песни Ослода ҳам топади” номли хабарда билдирилганди. Шармандаси чиққан Марат Зоҳидов “Мен ҳеч кимнинг топшириғи билан эмас, “Эрк” ҳақида ёзмоқчи бўлган китобимга материал тўплаш учун Салойнинг олдига борганман” деб расман баёнот эълон қилишга мажбур бўлган. Аммо, орадан 15 йилча вақт ўтса ҳам, у китоб ёзилмади.

Мавжуд режим Салой Мадаминни шу кунларда яна жонлантиришга уринишининг сабаби – “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг 24 октябрда Шавкат Мирзиёга ёзган хатидир. Бу хат шубҳасиз тарихда қолади, вақти келиб мактабларда ўқитилади. Айнан шу хат - Ўзбекистонда ягона мухолифат ташкилоти “Бирлик” Партияси эканлигининг, айнан шу партия Ўзбек миллати ва Ўзбекистон давлатининг ғариб аҳволига, касаллигига десак ҳам бўлаверади, тўппа-тўғри диагноз қўйганининг, айнан шу партияда Ўзбек миллати ва Ўзбекистон давлатини бу аҳволдан чиқариш, яъни даволаш программаси борлигининг кўрсатгичи ва исботидир.

Энди Шавкат Мирзиё қўлига ўтган Ўзбекистон режими мухолифатда “Бирлик”дан бошқа куч ҳам борлигини кўрсатиш учун қоғоздагина бор бўлган Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг йиғилишини ўтказишни Салой Мадаминга ва Озодлик радиосига толпширишдан бошқа нарса ўйлаб тополмабди. Аммо, бечора Салойнинг атрофида биронта ҳам одам бўлмагани сабабли йиғилиш ўтказилмаган. Озодлик радиосининг ўзбек хизмати эса, МХХ олдида ўзини кўрсатиш учун ҳар доимгидек ёлғон хабар тарқатиш билан машғул.

Нима ҳам дердик – бечоралар Ислом Карим, Шавкат Мирзиё, МХХ, Салой Мадамин ва “Озодлик” радиоси.