07 November 2016
23:14 - Абдулла Ориповнинг жасади Ўзбекистонга сешанбада олиб келинади. Ўзбекистонгадаги тожиклар режимнинг севимли шоири Абдулла Орипов ким ўзи? Ўзбекларчи?
АҚШнинг Техас штати Ҳьюстон шаҳрида 75 ёшида вафот этган Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов 8 ноябрь куни Москвага етказилади. Шу куннинг ўзида Москвадан Тошкентга Ўзбекистон ҳукумати ажратадиган махсус самолётда жасад Тошкентга келтирилади ва чоршанба, 9 ноябрда тупроққа берилади.

Абдулла Ориповни дафн этиш юзасидан Ўзбекистон Бош вазири ўринбсари Адҳам Икромов бошчилигида ҳукумат комиссиси ташкил қилнган. Комиссия ҳозирги пайтда шоир хонадони жойлашган Дўрмон боғи атрофини ободонлаштирмоқда. Йўлларга янги асфальт босилиб, деворлар оқланмоқда. Йўл атрофи тозаланмоқда.

Йўллар тозаданаётгани яхши, аммо Ўзбекистон режими Абдулла Ориповга етарлича ҳурмат кўрсатмаётганига чидаш қийин. Кўринишидан, бу режим Абдулла Ориповимизни унчалик яхши билмайди. Аммо, билиши керак. Мана шоиримизнинг ҳаётидан лавҳалар.

Абдулла Орипов ўтган асрнинг 60-чи йилларида “Она тилим ўлган куни тўти бўлиб қоламан” деб шеър ёзишга журъат қилган, аммо 1989 йили “Бирлик” халқ ҳаракати “Ўзбек тили – давлат тили” шиори остида ўтказган митингларига қатнашмаган. Тўғри, ўша митинг қатнашчиларини Ислом Карим калатаклатган, қамоққа ташлаган. Қайси аҳмоқ қамоққа ташланиш хавфи остида қандайдир митингга қатнашади? Абдулла Орипов бунақа аҳмоқ эмасди. У улуғ инсон бўлган. Ўзбекнинг ичида аҳмоқлар топилганига ва Абдураҳим Пўлат уларни митингга олиб чиққанига ҳайрон бўлиш ва аҳмоқларга қўшилмаган Абдулла Ориповни олқишлаш керак, холос. Мана ҳақиқий ақлли Ўзбек, ҳақиқий Инсон!

Ўзбек тили давлат тили бўлсин дея майдонларга чиққан ўзбекларни калаткалатган Ислом Карим ҳақида Абдулла Орипов “Бизим учун денгиз ўзингиз” деб шеър ёзган. Ўша “денгиз” Туркистонда ҳар доим лидер бўлган ўзбекларнинг миллат сифатини, Ўзбекистоннинг давлат сифатини йўқ қилгани Абдулла Ориповни қизиқтирармагани табиий, чунки, Ўзбек тили давлат тили деб эълон қилинишига қарамасдан, унинг китобларини ҳеч ким ўқимай қўйганди-ку. Бундай тилнинг, у давлат тили бўлса ҳам, кимга кераги бор?

Мана, Ислом Карим режимининг севимли шоири оламдан ўтибди. Нима учун Ўзбекистон Президентининг махсус учоғи бу шоирнинг жасадини олиб келиш учун тўғридан-тўғри Америкага жўнатилмади?

Нима учун Ўзбекнинг асл фарзандлари Вали Қаюмхон Ота, Боймирза Ҳайит ва бошқалар Ўзбекистон мустақил бўлганидан кейин юрт ташқарисида оламдан ўтиб, юрт ташқарисида тупроққа берилдилар, ўзбекларнинг эса, жумладан, исми шарифидаги русларнинг “-ов” қўшимчасини ҳам улоқтиришга жураъат қилмаган Абдулла Ориповнинг бу билан иши бўлмади?

Эй, ўзбеклар! Бундай саволларга жавоб қидиринг. Акс ҳолда, пода бўлиб қолаверасиз.