05 November 2016
21:20 -
Самарқандда банк раҳбари 11 йилга қамалди
Ўзбекистон Бош прокуратурасининг “Ҳуқуқ” газетаси кечаги сонида “Қишлоқ Қурилиш Банки” Самарқанд минтақавий филиали бошқарувчиси Ғанишер Мамановнинг порахўрлик ва маблағларни талон-тарожлигида айбланиб, 11 йилга озодликдан маҳрум қилингани ҳақида ёзди.
Маълум бўлишича, Ғанишер Маманов “Кристал Самарқанд” ва “Кристал Жомбой строй” фирмаларига 250 миллион сўм кредит ажратиш учун 4 минг доллар, “Фаровон” масъулияти чекланган жамиятига 100 миллион сўм кредит ажратиш учун 2 миллион сўм пора таъма қилган.
Тадбиркорлар банкирнинг талабини бажаришгач, у кредит сифатида ажратилган маблағнининг бир қисмини талон-тарож қилган. Кредит учун гаровга қўйилган мулкни ҳам ўзлаштиришга ҳаракат қилган.
Бу хабарнинг ҳайрон қолдирадиган жойи йўқ, дейди мухбиримиз, демократия бўлмагани сабабли порахўрлик ва коррупция гуллаётган Ўзбекистонда Президент ва Бош вазирдан тортиб ҳамма мулозимларни Ғанишер Маманов каби қамоққа отиш керак.