05 November 2016
20:39 - Тошкентга иккинчи Dreamliner келтирилди, бечора Шавкат Мирзиё бу билан мақтанолмайди
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" ширкати харид қилган иккинчи Boeing-787 Dreamliner учоғи бугун Тошкентга келтирилди. Маҳаллий нашрларга кўра, АҚШнинг Сиэтл шаҳридан парвоз қилган самолёт тонгда "Тошкент" аэропортига қўнди.

Янги учоқ узоқ ва ўта узоқ халқаро йўналишларда фойдаланилиши ҳамда Тошкент-Нью-Йорк, Тошкент- Сидней-Тошкент йўналишлари бўйича қўнилмайдиган парвозларни амалга ошириш учун қўлланилиши айтилмоқда.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" ширкати 31 август куни илк “Boeing-787 Dreamliner”ни сотиб олган ва ўша учоқ Олмаота ва Дубай шаҳарларига халқаро парвозларни амалга ошириб, синовдан ўтказилган эди.

Ўзбекистон ўзи яратолмайдиган техник жиҳозларни, жумладан, Boeing-787 Dreamliner каби учоқларни чет эллардан сотиб олишга мажбурдир. Аммо, бечора янги президентимиз Шавкат Мирзиё бундай воқеа билан мақтанолмайди, чунки, ишни аввалги президент Ислом Карим бошлаган экан.