04 November 2016
21:57 - Кун латифаси: Халқ Демократик Партияси ўзини мухолифат деб эълон қилди, у мухолифат нималигини тушунадими?

Ўзбекистон Республикаси президентлигига Ўзбекистон Халқ Демакратик Партиясидан номзод Ҳотамжон Кетмонов Андижон вилояти сайловчилари билан учрашди. У сайловолди дастурининг асосий йўналишлари юзасидан маъруза ўқиди ва ўз партиясини Тадбиркорлар ва Ишбилармонлар Ҳаракати - Ўзбекистон Либерал Демократик Партиясига мухолиф деб эълон қилди.

Тан олиш керак, унинг кўтарган муаммолари ҳақиқатан ҳам мухолифатчи “Бирлик”нинг тилидаги муаммолар бўлиб, ечим ва масалани қўйишда тафовутлар бор. Масалан, Кетмонов ишчи кучи четга чиқиб кетишининг олдини олишни, бунинг учун ҳар йили қабул қилинадиган иш ўринлари ташкил этишни таклиф қилмоқда. Аммо бундай кулгили таклиф ҳали бери қаддини тиклай олмайдиган мамлакатда амалга ошмайди. Аксинча, ҳозирги босқичда хорижга кетган ишчи кучининг манфаатларини ҳимоялаб, бундай меҳнат турини легаллаштириш йўли билан иқтисодиётга оз бўлса ҳам фойда келтириш ҳақвида ўйлаш керак. Бу муаммо тўла ҳал қилишнинг ягона йўли – Ўзбекистонда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш, “Бирлик” Партияси учун расмий сиёсий саҳанага чиқиш имкони беришдир.

Аммо, минг афсуски, Ишбилармонлар Ҳаракати - Ўзбекистон Либерал Демократик Партиясидагилар ҳам, Ўзбекистон Халқ Демакратик Партиясидагилар ҳам, жумладан, Кетмонов ҳам, ҳали бундай нарсаларни тушунмайдилар. Бундай партия ва бундай шахслар билан Ўзбекистон ҳеч қачон олдинга кетолмайди.