Самарқанд вилоятидаги Каттақўрғон шаҳрига Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримнинг номини абадийлаштириш мақсадида Исломобод номи берилиши мумкин. Айни пайтда шаҳарда кенг кўламли қурилиш ва қайта таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шаҳар аҳолиси бу сингари ўзгаришларни гўшанинг Исломободга айлантирилишга тайёргарлик деб изоҳлашмоқда. Тарихий шаҳарларимиздан бири бўлган Каттақўрғон Ислом Каримнинг ота юртиди эканлигини айтаётганлар ҳам бор.
“Йўллар асфальт қилиниб, гуллар экилмоқда, бинолар таъмирдан чиқарилмоқда. Бир неча йиллардан буён битказилмаётган иншоотлар қурилиши тезлаштирилган. Асосий эътибор эса шаҳардаги эски драма театри биносига қаратилган. Бу ерга 10 ноябрда муваққат президент Шавкат Мирзиёнинг ўзи келиб, шаҳарни кўздан кечиради” дейди каттақўрғонликлардан бири.
Каттақўрғон тумани маркази бўлган Пайшанба қўрғонидаги қариялар эса Ислом Каримнинг отаси Абдуғани қассобнинг айнан пайшанбалик бўлгани ва унинг Каттақўрғон шаҳрига алоқаси йўқлигини айтишади. Лекин нима бўлганда ҳам, Ўзбек миллатининг бош душмани бўлган, Лубянканинг топшириғи билан ўзбекларнинг миллат сифатини, Ўзбекистоннинг давлат сифатини йўқ қилган бу шахснинг номи тарихда “ҳаромий” сифатида қолади.