04 November 2016
22:24 - Бош вазирниниг биринчи ўринбосари Рустам Азим: “Ўзбекистонда яна 3 та эркин иқтисодий зона барпо этилади”. “Ҳаракат”: Ўзбек инвесторлари пайдо бўлишига йўл бериладими?
Ўзбекистон бош вазири биринчи ўринбосари Рустам Азим Бишкекда ўтаётган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти йиғинида мамлакатда яна учта янги эркин иқтисодий ҳудуд яратилишини эълон қилди.

Маълум бўлишича, мамлакатда Фарғона вилоятида "Қўқон", Самарқанд вилоятида "Ургут" ва Бухоро вилоятида "Ғиждувон" Эркин иқтисодий ҳудудлар (ЭИҲ) барпо этилади. Бу иқтисодий зоналар зиммасига маҳаллий аҳолини иш билан таъминлаш, давлат бюджет тушумини ошириш ҳамда хориж сармояларини жалб қилиш юклатилади.

Хорижий инвесторларга улар томонидан "Навоий", "Ангрен" ва "Жиззах" эркин иқтисодий ҳудудларида фаолиятларини амалга оширишда мисли кўрилмаган қўшимча бож ва солиқ имтиёзлари тақдим қилинади, деб айтди Рустам Азим.

Бундай зоналар яратиш ва чет эллик инвесторларнинг мамлактимизга келишига йўл очиш керак, дейди “Ҳаракат” мухбири. Аммо, бу Рустам Азим деганлари тушунадими, ўзбек инвесторлари/бойлари синфи пайдо бўлмагунча, Ўзбекистон олға кетолмайди. Демак, Ўзбекистон ҳукумати Ислом Карим ўзбек инвесторлари яратилмаслиги учун қўйган тўсиқларини тезроқ улоқтириш керак.