Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги делегацияси Россияга борди. Ташрифдан мақсад икки мамлакатнинг меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлигини янада юқори ва сифатли даражага олиб чиқиш ҳисобланади, дейилади Меҳнат вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги хабарида.
Ташриф Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилга мўлжалланган аҳоли бандлиги дастури тўғрисидаги қарорига мувофиқ тарзда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россия иш берувчилари билан бевосита алоқаларини ўрнатиш ва олиб борилаётган ишларни фаоллаштириш мақсадида уюштирилган. «Ҳамкорликнинг юқори ва сифатли даражаси фуқароларимизни Ташқи меҳнат масалалари агентлиги тармоғи бўйича Россия Федерацияси ҳудудида цивилизацион тарзда ишга жойлаштириш каби масалаларни ҳал этишни кўзда тутади», - дейилади хабарда.
Агентлик билан ҳамкорликда ишга жойлашиш Ўзбекистон фуқароларининг Россия ҳудудидаги ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилиниши, ижтимоий-маиший шароитлар яратилишини таъминлайди ва кафолатлайди. Мустаҳкам чоралар қаторида меҳнат мигрантлари юзага келган масалалар бўйича зудлик билан жавоб олиши мумкин бўлган алоқа каналларини ташкил этиш ҳам режалаштирилган.
Кун нашри хабарига кўра, ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари Россияда кўп дуч келадиган муаммолардан бири Россия Федерацияси ҳудудларида маъмурий органлар билан тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш ҳисобланади. Ташриф чоғида Москва, Санкт-Петербург, Красноярск, Кемерово ва Астрахань каби шаҳарларда Россия иш берувчилари билан ишчи музокараларни олиб бориш белгиланган.
Билмаганлар учун эслатиш керакки, “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат 1995 йилда ёзган мақоасида миллонлаб ўзбеклар Россияга иш излаб боришларини башорат қилган ва бу масала билан шуғулланиш кераклигини урғулаган эди, 2008 йилда эса ўша пайтдаги Президент Имлом Каримга хат ёзиб, чет элда яшаётган ватадошларимизнинг муаммолари билан шуғулланадиган вазирлик тузиш кераклигини айтар экан, бу вазирликка бириничи вазир қилиб Пўлат Охунни тайинлашни таклиф қилган эди.
Абдураҳим Пўлатнинг таклифини кечикиб бўлса ҳам, Шавкат Мирзиё амалга оширмоқчими? У ният қилиши мумкин, амо Абдураҳм Пўлатнинг яқинда у кишига йўллаган мактубида айтилганидек, Ўзбекистонда инқилобий ва фундаментал ислоҳатларни “Бирлик”нинг иштирокисиз қилиб бўлмайди.
Нимага дейсизми? Мавжуд ҳукуматда бу каби глобал муаммоларни тушунадиган ҳам одам йўқ.