03 November 2016
22:40 - Бечора мусулмонлар насронийлар юртига бориб мардикорлик қилиш йўлида ҳалок бўлишни давом эттирмоқдалар, бош айбдор – Ислом уламолари!

Бу каби хабарлар ҳар куни тарқатилмоқда. Асосан мусулмонлардан иборат Африка ва Осиёлик қочқинлар ўзларидаги қашшоқликдан қочиб, Ўрта Ер денгизи орқали насронийларнинг жаннатсимон юртларига етиб олиш мақсадида йўлга чиқиб, бу денгизда чўкиб ҳалок бўлмоқдалар. Бугунги хабарларга кўра, Ливия қирғоқларига яқин жойда резина қайиқларда Европага қараб йўлга чиққан 200 дан кўпроқ қочқин чўкиб ўлган.

Бундай хабарларга Ислом дунёсидан муносабат кўрсатилгани, бундай воқеаларнинг сабабини қидириш ва бундай ҳалокатларнинг олдини олиш учун ҳаракат қилинганини эшитдингизми? Йўқ. Тўғрироғи, “Бирлик”нинг жарчиси бўлган “Ҳаракат”дан бошқа ҳеч ким харакат қилаётгани йўқ.

Бош айбдор Ислом уламоларидаир. Улар Қуръонни ёдлаб олишган, аммо уни билишмайди. Билишса эди, дин давлатларни бошқариш воситаси эмаслигини, ҳозир давлатни бошқариш билан халқ томонидан сайланган сиёсатчилар шуғулланиши кераклигини, давлатлар дунёвий/секуляр бўлиши кераклигини, бунга йўл очиш учун, авваламбор, Ислом динииннг ўзи дунёвийлик/секуялризм принципини қабул қилиши кераклигини аллақачон тушуниб етишган бўларди.

Бу аҳмоқ уламоларга тушунтириш керак, Ғарб, тўғрироғи, насронийлар мусулмон дунёсининг сал кам ҳаммасини босиб олмасларидан аввал Ислом дунёсида Ислом дини ҳоким бўлган, аммо Ислом дунёсида ҳеч қандай ривожланиш бўлмаган. Шу сабабли насронийлар осонликча Ислом дунёсини босиб олганлар.

Шундай экан, мусулмонлар ўз елкалига ўтириб олган Ислом уламоларини улоқтиришлари ва ҳақиқатни кўрабилиш қабилиятига эга бўлган Ислом уламоларини ўртага чиқиши учун йўл очиб беришлари керак. Очиқча айтсак, Ислом динида инқилоб бўлиши керак. Фақат керак эмас, шарт.