03 November 2016
19:14 -
АҚШ ҳукумати Самандар Қўқоновни озод қилишга чақирди
АҚШ Давлат Департаменти Ўзбекистон ҳукуматини 23 йилдан бери қамоқда қолаётган, боз устига бир неча кун аввал жазо муддати яна 3 йил-у 5 кунга узайтирилган мухолифатчи Самандар Қўқоновни муддатидан олдин озод қилишга чақирди. Бу ҳақда Reuters агентлиги АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Ниша Бисвалнинг гапига таяниб хабар қилган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозир ёши 72 га етган собиқ депутат Самандар Қўқонов давлат мулкини талон-тарож қилганликда айбланиб, 1993 йил ёзида ҳибсга олинган. 2014 йилдан бери унинг жазо муддати икки марта узайтирилган.
Ушбу хабарнинг охиридаги линк орқали 18 октябрдаги хабаримизда Самандар Қўқонов “Бирлик” халқ ҳаракатига кириш ниятида бўлгани, аммо Ислом Каримнинг талаби билан “Эрк” партиясига киргани ҳақидаги воқеаларни ўрганишингиз мумкин.
Мен шу йил 24 октябрда Шавкат Мирзиёга ёзган хатимнинг биринчи вариантида Самандар Қўқоновни ҳам озод қилиш кераклигини алоҳида урғулаган эдим, дейди “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат. Аммо, хат Ўзбекистоннинг ва Ўзбек миллатининг глобал муаммоларига бағишланганини назарда тутиб, у ерда ҳеч қандай исмни тилга олмасликка қарор қилдим. Ўйлайманки, АҚШ Давлат Департаменти Самандар Қўқоновни озод қилиш талаби билан бир қаторда Ўзбекистондаги бошқа сиёсий масалаларни ҳам айтган бўлса керак.