01 November 2016
21:12 - Таниқли актёр Матёқуб Матчонов озодликка чиқарилди
Кеча тушдан сўнг таниқли актёр Матёқуб Матчонов мамлакат Олий Мажлиси Сенатининг амнистия тўғрисидаги Қарори билан суд залидан озод қилинди. Ўзбекистон Бош прокурорининг собиқ ўринбосари Алишер Шарофутдиновнинг қудаси бўлган бу одам шу йилнинг 4 июлида МХХ ходимлари томонидан ҳибсга олинганди.

Матчонов Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 189-моддаси (Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш), 184-моддаси (Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш), 186-моддаси (Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш), 243-моддаси (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) бўйича айбланганди.