01 November 2016
19:52 - Ўзбек-қирғиз расмийлари давлат чегаралари масаласида тил топишишди, Ўзбекистон ҳамма жойда чекинган бўлса керак

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги сайтининг ёзишича, шу йилнинг 22-31 октябрь кунлари Боткен ва Ўш шаҳарларида Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасини делимитация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикалари Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг учрашувлари бўлиб ўтган. Учрашувларда Давлат чегара чизиғининг 49 та участкаси бўйича қўшма дала текширувлари ўтказилган ва позициялар келишиб олинган.

“Учрашув 26 октябрь кунидаги Ўзбекистон ва Қирғизистон раҳбарларининг телефон орқали мулоқоти руҳида бўлиб ўтди. Мазкур мулоқот чоғида давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш бўйича икки мамлакат ваколатли органлари биргаликда олиб бораётган ишларнинг муваффақиятли якунланишидан томонлар бирдек манфаатдорлигини таъкидлаган эдилар”, дейилади хабарда.

Тахмин қилиш қийин эмаски, худди Ислом Карим замонида бўлгани каби, баҳсли ҳудудларнинг ҳаммаси қирғизларга бериб юборилган. Тўғри, бизга ҳудуд керакмас, осмонимиз тинч бўлса бўлди-да!