
Ўзбекистоннинг муваққат президенти томонидан очилган Виртуал қабулхонага келган шикоятлар натижасида бир қанча амалдор ва раҳбар ходимлари ишдан бўшатилиб, каттароқларига ҳайфсан эълон қилинмоқда. Хусуан, Виртуал қабулхона эгаси Шавкат Мирзиёнинг Фейсбукдаги саҳифасида пайдо бўлган хабарга кўра, Республика Молия вазирлиги қошидаги Пенсия жамғармаси ижрочи директори, Тошкент шаҳрининг Миробод тумани ҳокими, Наманганнинг Поп тумани ҳкоимлари фуқароларнинг мурожаатларига шунчаки расмиятчилик билан жавоб қайтаргани учун ҳайфсан билан жазоланган.
Шунингдек, Тошкентнинг Миробод туманида истиқомат қилувчи фуқаро Е.Каравайкинадан иссиқлик қуввати билан таъминлаш масаласида келиб тушган мурожаатни кўриб чиқишда йўл қўйган камчиликлари учун "Тошиссиқликқуввати" ишлаб чиқариш бирлашмаси Миробод тумани филиали раҳбари (Муҳаммедов) лавозимидан четлатилган.
Аввалги хабарларимиздан маълумки, дейди мухбиримиз, “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлатнинг Шавкат Мирзиёга ёзилган ва Виртуал қабулхонага ҳам юборилган хатида, айнан Шавкат Мирзиё Бош вазир бўлган пайтда мамлактимиз иқтисоди, масалан, Қозоғистон иқтисодидан орқада қолиши жадаллашгани, ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош оладиган ҳолга туширилгани ҳақидаги аниқ фактлар тилга олинган эди. Қизиқ, вақтинча президент Шакат Мирзиё Бош вазир Шавкат Мирзиёни бу қолоқлигимиздаги айби учун жазолармикан?