31 October 2016
20:13 - Бечора Рустам Азим ШҲТ ҳукумат раҳбарлари йиғинида қатнашиш учун Бишкекка боради. Кейин Бош вазир бўладими, ёки йўқ қилинадими?
Эртага Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, айни пайтда, Молия вазири Рустам Азим бошчилигидаги делегациямиз 2-3 ноябрь кунлари Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғинида қатнашиш учун кетади. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, ташкилотга аъзо давлатларнинг ҳукумат раҳбарлари ШҲТ доирасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг амалий масалаларини муҳокама қилишади.

Хабарларда айтилмаса ҳам тушунарлики, амалдаги Бош вазир Шавкат Мирзиё ҳозир президентлик вазифасини ҳам бажараётгани сабабли, ўзи Бишкекга бормасдан, ўрнига Рустам Азимни юбормоқда. Қизиқ, айнан Рустам Азимни 4 декабрга тайинланган президентлик сайловларидан кейин Шавкат Мирзиё Бош вазир лавозимига ўтказадими? Шундай бўлса керак.

Рустам Азимнинг бечоралиги шундаки, ёши Шавкат Мирзиё билан тенг бўлгани сабабли, президентлик курсисига ўтириш учун Шавкат Мирзиёнинг ўлимини кутиб ўтиролмайди. Демак, тахт учун кураш шу кунлардаёқ бошланади. Шундай экан, Шавкат Мирзиё узоқ кутиб ўтирмасдан Рустамвойни иложи борича тезроқ жисмоний йўқ қилишининг эҳтимоллиги ҳам жуда катта.