31 October 2016
16:11 - Андижонлик ўзбек Чикотеллоси устидан тергов бошланди
Авваламбор, билмаганлар учун айтиш керакки, Россияда 1978-1990 йиллари 30 кишини ўлдирган Андрей Чикатило исмли сериал қотил 1994 йили суднинг қарори билан отиб ўлдирилгандан кейин, бу каби қотилларни “Чикотелло” деб аташ одатга айланган эди.

Мана ҳозир ўзимизда, аниқроғи Андижон вилояти Избоскан туманида “Чикотелло” деса бўладиган Ўткир Амонов устидан тергов ҳаракатлари бошланди. Дастлабки терговлар давомида 28 яшар бу йигит совуққонли билан 5 нафар шахсни айнан кетмон билан чопиб ўлдиргани, уларнинг айримларига нисбатан босқинчилик ва талончилик жиноятларини содир этганини тан олган. У охирги қотилликни 3 кун аввал қилиб, атиги 5 миллион сўм учун бир оиланинг 3 нафар вакилини чопиб ташлабди.

Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 97-моддаси 2-қисми билан айбланаётган ўзбекнинг Чикотеллоси Избоскан тумани Пойтуғ аҳоли пункитидаги қоп ва қанор ишлаб чиқариш шикратида ишлаган, Россия Федерациясида мардикорлик қилган чоғларида ҳам судланган экан, дейди мухбиримиз.