31 October 2016
05:11 -
Имомали Раҳмон Шавкат Мирзиёга тупирди ва Рўғун ГЭСи учун тўғон қуришни бошлади, аммо ҳамма нарса “Бирлик” айтгандек бўлади

Шу йил 21 июлдаги хабаримизда шундай дейилади:
* * * * *
Ҳукуматимиз раҳбари Шавкат Мирзиё Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзодага яна Роғун ГЭСи қурилишининг тузатиб бўлмас оқибатлари зикр этилган мактуб йўллабди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги сайтида эълон қилинган мазкур мактубга гидроиншоот қурилиши бўйича “Роғун ГЭСи” очиқ турдаги акциядорлик жамияти ва Италиянинг Salini Impregilo S.p.A ширкати ўртасида тузилган шартнома сабаб бўлгани айтилмоқда.
“Тожикистон ҳукуматининг нима қилиб бўлса ҳам Роғун ГЭСи қурилишини давом эттиришдаги қатъияти Тожикистон томонидан олинаётган таваккалчилик қадамлари туфайли юзага келиши мумкин бўлган хавфли ва тузатиб бўлмас оқибатлардан хавотир ҳиссини пайдо қилмай қўймайди”, дейилади Ўзбекистон бош вазири мактубида.
Шу муносабат билан, дейди мухбиримиз, шу йил 2 июлдаги хабаримизда айтилган қуйидаги фикрларни қайтариш лозим деб ҳисоблаймиз.
Эслатиш керакки, бундай ГЭСлар хавфли иншоатлар эканлигини гапириш - саводсизликдан ташқари аҳмоқлик ҳам бўларди. Чунки, одамзот яратаётган ҳамма сунъий нарсаларнинг хавфли томони бор. Вақти-вақти билан қулаб тушадиган учоқлардан тортиб, доимий ишлатсак, кўзимизга зарар қиладиган компютерларнинг экранларигача. Ҳеч ким шу хавф ва зарарлар туфайли на учоқ на компютерлардан воз кечмоқчи эмас-ку.
Бу ГЭС ва плотинанинг ўзбеклар учун қабул қилиб бўлмайдиган жойи – юқорида айтилганидек, бизга келадиган сувнинг назорати ва бошқаруви тожикларнинг қўлида бўлиб қолишидир.
* * * * *
Қаранг, ўша пайтдаги Бош вазир Шавкат Мирзиё ўз хатида “Роғун ГЭСи қурилишини давом эттиришдаги қатъияти Тожикистон томонидан олинаётган таваккалчилик қадамлари туфайли юзага келиши мумкин бўлган хавфли ва тузатиб бўлмас оқибатлардан хавотир ҳиссини пайдо қилмай қўймайди” деган. Яъни, бу ГЭСнинг қурилишига қарши эканлигини очиқча ифода этган.
Мана энди Шавкат Мирзиё вақтинча президент бўлиб олди, мақсади умрбод президент бўлиш эканлиги ҳам аниқ. Аммо, ўтган куни, яъни 29 октябрда Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоннинг ҳам иштирокида Рўғун ГЭСи учун тўғон қуриш бошланди. Демак, Ўзбекистонга келадиган сувнинг назорати ва бошқаруви тожикларнинг қўлида бўлиб қолади.
Кўриб турибмизки, Имомали Раҳмон Шавкат Мирзиёга тупирди ва Рўғун ГЭСи учун тўғон қуришни расман бошлаб берди.
Имомали Раҳмон ва Шавкат Мирзиё кабилар келаверади, кетаверади, аммо Марказий Осиёда асрлар бўйлаб лидерлик қилган, аммо ҳозир подага айланган ўзбекларни “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги қайтадан миллат қилади, ўзбекларнинг Марказий Осиёдаги лидерлиги тикланади, дейди мухбиримиз. Ўшанда Рўғун ГЭСи учун қурилаётган тўғоннинг назорати ҳам ўзбеклар қўлига ўтади.