
Кеча кўплаб маҳаллий нашрларда чоп қилинган хабарда айтилишича, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий мувофиқлаштирувчиси Стефан Приснер Ўзбекистонда демократиянинг асосий жиҳатларидан бири муваффақиятли амалга оширилаётгани хусусида баёнот берди. Халқаро ташкилот вакилининг сўзларига кўра, БМТга аъзо Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш тизими яхши йўлга қўйилган.
Ўзбекистонда мустақилликка эришилгач, ҳукумат томонидан инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш механизми фаол ривожлантирилган. Миллий қонунларни ўзгартириш ва уларнинг ижросини назорат қилиш мамлакат ва фуқаролар фаравонлигида акс этади.
БМТ вакили, шунингдек, мустақил Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Карим шахсиятини алоҳида эътироф этган. Приснернинг айтишича, у нафақат ўз мамлакатида инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси бўлган, балки бутун дунёда таъминлашга фаол иштирок этган.
Маълумки, аъзоларининг учдан биридан кўпроғи диктаторликлардан иборат бўлган БМТда инсон ҳуқуқлари масаласи ҳеч қачон жиддий шаклда тилга олинмаган. Шундай экан, бу ташкилотнинг Ўзбекистондаги Стефан Приснер каби вакилидан инсон ҳуқуқлари масаласида жиддий баёнотлар кутиш ақлсизлик бўларди. Шундай бўлса ҳам, бу масхарабоз вакил инсон сифатида тузукроқ гаплар гапирса, ўз гапларида Ўзбекистонимиз айнан Ислом Карим раҳбарлигида инсон ҳуқуқлари масаласи бўйича жаҳон мамлакатлари ичида охиридан иккинчи ўринни эгаллаб келаётганини инобатга олса, яхши бўларди.
Ўзбекистондаги оғир шароит остида фаолият олиб бораётган ҳуқуқ ҳимоячилари Стефан Приснер билан учрашиб, унинг ақлини жойига келтириш йўлида бирон нарсалар қилишлари керак, ҳатто шарт.
Расмда иккита масхарабоз - Стефан Приснер ва Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Миллий Маркази раҳбари Акмал Саид.