30 October 2016
07:17 -
АҚШ Абдураҳим Пўлатнинг башорат ва таклифлари билан яшашга ўрганмоқда, Ўзбекистон ҳукумати буни қачон ўрганади

Кеча АҚШ Давлат Департаменти Истанбулдаги ўз консуллиги ходимларининг оилаларини мамлакатга қайтариш ҳақида қарор чиқарди. Сабаб сифатида бу шаҳарда террор хавфи кучаётгани кўрсатилди.
Маълумки, Абдураҳим Пўлат ўтган йилнинг бошида АҚШ Президенти Барак Обамага ёзган хатида ислом терроризмининг маркази Туркия ва Марказий Осиёга кўчишини башорат қилган эди. Айнан шундай бўлмоқда. Буни америкаликлар ҳам тушунишга бошлашгани мақтовга сазовордир.
Ўзбекистон раҳбарлари ҳам шу йўлдан боришлари керак, қолаверса, бошқа йўллари ҳам йўқ. Чунки, Абдураҳим Пўлат 3 кун аввал вақтинча президент Шавкат Мирзиёга ёзган хатида Ўзбекистонни ҳозирги оғир аҳволдан “Бирлик”нинг иштирокисиз чиқариб бўлмаслигини феълан исботлаб берган эди.