29 October 2016
20:31 - Яхши хабар: Россиянинг шимолий пойтахтида ҳамюртимиз ўз боласини сотувга қўйди
Ҳозирча тергов сири сифатида исми очиқланмаётган ҳамюртларимиздан бири шу йилнинг мартида ўз боласини сотмоқчи бўлгани Санкт-Петербург полициясига маълум бўлди. 820 минг рублга ўз боласини пуллаётган бу 34 яшар жувон ҳозир полицияда сўроқ бермоқда экан.

Аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Терговчилар октябрь ойи сўнгида барча далиллар базасини тўплашган. Унга кўра, аёл айбдор деб топилиб, барча ҳужжатлар прокуратурага оширилган.

Ҳа, бу хабар ростдан ҳам яхши хабардир. Ўзбекистонда инқтисодий аҳвол шунчалик ёмонлашиб, ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош оладиган ҳолга тушган экан, бола туғиб, уни сотиш билан шуғулланиш ўзбеклар учун яхши тожорат-ку!