29 October 2016
19:08 - Ўзбекистонлик олимпиадачининг медали бекор қилинди
Ўзбекистонлик таниқли полвон Сослан Тигиевнинг 2008 йилги Пекин Олимпиадасида қўлга киритган кумуш медали Халқаро Олимпия Қўмитаси тарафидан бекор қилинди. Халқаро Олимпия қўмитаси сайтида ёзилишича, Жаҳон Антидопинг Агентлиги ўтказган сўнги текширувларда Сослан Тигиев 2008 йилда олинган ва ҳали ҳам сақланаётган қонидан допинг топилган.

Аввалроқ курашчимиз допинг можароси билан 2012 йилдаги Лондон Олимпиадасидаги кумуш медалидан ҳам маҳрум қилинганди.

Таъкидлаш керак, мазкур текширувлар ортидан ўзбекистонлик эркин курашчи Артур Таймазовнинг ҳам 2008 йилдаги Олимпиада пайтида сазовор бўлган олтин медали бекор қилинган. Маълумки, бу спортчи яқинда Россия фуқаролигини олиб, ўша ерга кўчиб кетган.