25 October 2016
01:12 - Ўзбекни дунёга танитган Гулчеҳра Бобоқулова айбига иқрор бўлибди
Ўрис матбуотининг ёзишича, Россияда ўзбекистонлик энага Гулчеҳра Бобоқулованинг таржимони у тўрт ёшли қизалоқни ўлдирганини тан олганини айтган. "У айбига иқрор бўлди, айблов ҳукмидан норози эмас. У бошқа ҳеч нарса демади", - дея унинг сўзларини таржима қила туриб таржимон.

Бугун суд жиноят ишини кўриб чиқишга бошлади. Прокурор томонидан эшиттирилган жиноят иши материалига кўра, Бобоқулова церебрал фалаж касаллигига чалинган қизнинг энагаси бўлган. Феврал тонгида Москвадаги Народное ополчение кўчасидаги хонадонда Бобоқулова қизни бўғиб ўлдирган. Сўнгра у қизчанинг бошини пичоқ билан кесиб ўзи билан олиб чиқиб кетган. Хонадондан чиқиб кетаётиб уйга лампа мойи ёрдамида ўт қўйган. Кўчада у ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари томонидан қўлга олинган.

Гувоҳларнинг айтишларича, у қўлга олингунига қадар кўчада 20 дақиқача қизнинг бошини кўтариб юргар экан, ўзи билан ўзи гаплашган ва атрофдагиларга пўписа қилган.

Гулчеҳра Бобоқуловага 4 ёшли қизоқлоқни ўлдиришдан ташқари, у қизалоқнинг ота-онасига 6,5 миллион рубллик моддий зарар келтиргани ҳам шу иш доирасида кўрилар экан.