25 October 2016
00:55 -
Тошкентда Теmpo пул ўтказмалари фаолият юрита бошлади
Пойтахтимизнинг айрим банкларида Теmpo Money Transfer пул ўтказмалари тизими ўз фаолиятини бошлади. Тизим президенти Джеффри Фаньюга кўра, бугунги кунда тизим Арманистон, Беларус, Қирғизистон, Тожикистон, Украина ва Ўзбекистонда 270 дан ортиқ банкларда ишламоқда. Банкларнинг кўплаб филиаллари борлигини ҳисобга олсак, тизим бўйича пул олиш ва юбориш мумкин бўлганларининг сони 26 мингдан ошади.
“Темпо” президентининг айтишича, пул жўнатмалари бўйича Россия МДҲ бозорида энг улкан бозор бўлиб, унинг ўсиш потенциали ҳам жуда катта. "Россия ҳудуди бўйича дунёнинг энг катта мамлакатларидан бири бўлиши билан бир вақтда, энг йирик пул жўнатувчи мамлакатлардан бири ҳисобланади. Биз ушбу бозор қанчалик муҳим эканлигини яхши тушунамиз", - дейди Фанью.
"Темпо" Ўзбекистонда илдиз отиш ниятида эканлигини тушуниш мумкин. Маълумки, ҳозир чет элларда мардикорчилик қилаётган ватандошларимиз ҳар йили Ўзбекистондаги оилаларига Ўзбекистоннинг Давлат Бюджетига яқин миқдорда пул юборадилар. "Темпо" ҳам бундан ўзига фойда чиқармоқчи. Майли, чиқарсин, аммо бундан ҳам муҳим бўлгани – бу тизимдан фойдаланиш ўзбекларга ҳам фойдали бўлсин.