20 October 2016
19:18 -
Нурсултон Назарбой арабларнинг телеканалига интервью берибди, араблар Ўзбекистон билан қизиқадиларми?

Казинформ агентлигининг хабаридан маълум бўлишича, Нурсултон Назарбой бугун Араб дунёсида машҳур бўлган CNBC Arabia телеканалига интервью берибди. Хабарга кўра, у Қозоғистоннинг БМТ Хавфсизлик Кенгашида раислик қилиши, ядровий хавфсизлик масалаларида Қозоғистоннинг иштироки, ўз мамлакатидаги ижтимоий-иқтисодий вазият бўйича берилган саволларга жавоб берган, Суриядаги кризисдан чиқиш масаласи бўйича ўз фикрларини изҳор қилган.
Қизиқ, араблар Ўзбекистон билан ҳам қизиқадиларми, уларнинг хабарчилари Ўзбекистон Президентидан билан ҳам суҳбат ўтказармиканлар? Ислом Карим жойини топиб кетиб бўлди, умрида биронта жойда интервью бермаган Шавкат Мирзиё ўзини дунёга танитолармикан?