20 October 2016
08:44 -
МУБОРАКДА ПАХТА ТЕРИМИ ТУФАЙЛИ МАКТАБЛАР ЁПИЛДИ (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи № 19, 19.10.2016)
Шу йилнинг 16 октябридан бошлаб, пахта терими туфайли Қашқадарё вилояти Муборак туманидаги ўрта умумтаълим мактаблари ёпилди. Бу ҳақда “Эзгулик”ка хабар қилган Муборак шаҳар Дўстлик маҳалласида жойлашган 3-сонли мактаб ўқитувчиларига кўра, туманнинг пахта топшириш бўйича кўрсаткичлари ўта пасайиб кетгани оммавий сафарбарликка сабаб бўлган.
“Муборак туманида Қашқадарё вилоятининг жорийдаги прокурори Салом Самадов куратор бўлиб, мактаблар ана шу қонун пешвосининг айнан буйруғи билан ёпилди. Эмишки, туман пахта кўрсаткичлари бўйича жуда орқада қолаётган экан. У киши туманда ўтказилган мажлисда “ўқувчи қизлар, болаларни худди катталарга ўхшатиб кийинтиринглар, ўқувчилиги билинмасин” дебди. Ҳозир мактабларда ҳатто бошланғич синф ўқувчилари ҳам йўқ” дейилади педагоглар мурожаатида.
Маълум бўлишича, Муборак туманида 30 та ўрта умумтаълим мактаблари бўлиб, шу пайтга қадар ҳам бу мактабларнинг юқори синф ўқувчилари пахта йиғим-теримида иштирок этиб келишган. Туманнинг Ўтрор, Хитой, Туркман, Зарбулоқ сингари қишлоқларидаги мактаб ўқувчилари бу борадаги маълумотларни тасдиқлади.
“Қарлик қишлоғидаги 12-мактабнинг 8, 9-синф ўқувчилари октябрнинг бошидан бери пахтада. Ўқитувчиларнинг кўпчилиги пахтада бўлгани боис бошқа синфларга ҳам қисқартирилган тарзда дарслар ўтилмоқда. Бизнинг қишлоққа Чироқчи, Китоб туманларидан ҳам коллеж ўқувчилари ва телабалар ҳашарга келишган” дейди мактаб ўқитувчиларидан бири.
“Эзгулик” фаолларининг мурожаатига жавобан Қашқадарё вилояти Муборак туманида мактаб ўқувчиларининг пахта йиғим-теримига сафарбар қилингани билан боғлиқ маълумотларни тумани халқ таълими бўлимининг ўзини таништирмаган ходими кескин рад этди.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти мамлакатда болалар меҳнатидан фойдаланиш ҳолларини кескин қоралайди ва мазкур ҳолатлар юзасидан Республика Бош прокуратурасини изоҳ беришга чақиради.