14 October 2016
22:16 - Ўзбекча масхарабозлик: Омбудсман фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқларини ҳимоя қилмоқчи!
Ўзбекистон Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили - Омбудсмени қабулхонасида 14 октябрдан бошлаб, фуқароларнинг сайлов жараёнларидаги иштироки, ҳуқуқ ва манфаатлари бўйича “Бевосита тармоқ” телефони иш бошлади. Қисқа 1096 рақамидан иборат бўлган мазкур тармоқ ўзбекистонликларнинг сайлов борасидаги исталган қўнғироқларига жавоб бера олади.

Бундан ташқари телефон орқали ватандошларга сайлов ҳуқуқи, сайлов рўйхатига тиркалиш тартиби ва бошқа шу каби масалалар бўйича сутканинг исталган пайтида маслаҳатлар берилармиш.

Хабарнинг масхарабозлиги шундан иборатки, Ўзбекистонда Омбудсмен мавжуд режимнинг қўғирчоғидир. Ўзбекистон инсон ҳуқуқларининг ҳимояланиши бўйича жаҳон давлатлари рўйхатида охиридан иккинчи ўринда туради. Қизиқ, масхарабоз Омбудсменимиз шуни билармикан?