14 October 2016
21:57 - Ислом Карим ўлди, аммо унинг “статистика”сини Шавкат Мирзиё давом эттирмоқда

2016 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ўсиши 7,8 фоизни ташкил этди, дея хабар қилди муваққат президент Шавкат Мирзиё кеча ўтган ҳукумат йиғинида. Шунингдек, Ислом Каримдан қолган статистикани давом эттирган Шавкат Миррзиё саноат ўсиши 7,2 фоизни, чакана савдо айланмаси ўсиши 14,2 фоизни, хизматлар кўрсатиш ҳажми ўсиши 12,4 фоизни ташкил этганини айтди.

Давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1 фоиз миқдорида профицит билан ижро этилиб, инфляция даражаси прогноз параметрларидан ошмаган. Ойлик иш ҳақлари 12,6 фоизга ошган, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 6,4 фоизга ўсиши таъминланган. Бу ўзгармас рақамлар, дейди мухбиримиз, фарқ шундаки, авваллари Ислом Каримнинг тилидан янграрди, ҳозир бошқа тилдан.

Балки, аввал Ислом Карим айтиб келган, энди Шавкат Мирзиё такрорлаётган рақамлар тўғридир. Аммо, бу рақамлар билан мақтанишнинг - 10 сўми бор гадой яна 70-80 тийин пул топиб, бойлиги 7-8 фоизга ортгани билан мақтанишидан фарқи йўқ.