15 October 2016
08:48 -
Арманилар Туркияда қирғин қилинганини инкор этувчи Франция фуқаролари 1 йилга қамаладилар ёки 40 минг евролик жарима тўлайдилар
Шу йил 3 июлдаги хабаримизда Франция парламентининг қуйи палатаси – Франция Миллий Мажлиси - 1915 йили арманилар турклар тарафидан қирғин қилингани, 1,5 миллион армани ўлдирилганини инокор этувчиларга 45 минг евролик жарима ва бир йилгача қамоқ жазоси киритиш ҳақида қонун лойиҳасини тасдиқлагани, бу қонун кучга кириши учун у Франция парламентининг юқори палатаси, яъни Сенат тарафидан тасдиқланиши кераклиги айтилганди.
Кеча Франциянинг 348 аъзолик Сенати бу қонунни 146 га қарши 156 овоз билан тасдиқлади. Туркия оммавий ахборот воситалари бу қонун арманиларнинг Франциядаги лоббисининг кучи билан тасдиқланганини урғуламоқдалар. Нима бўлганда ҳам, 3 ҳафта ичида бу қонун лойиҳаси қайтадан кўриб чиқилишини истайдиган куч парламент ичида ўртага чиқмаса, у кучга киради. У кучга киргандан кейин, арманиларнинг турклар тарафидан қирғин қилинганини инкор этувчи Франция фуқароси бир йилга қамалади ёки 45 минг евролик жарима тўлайди.
Эслатиб ўтиш керакки, 2011 йилнинг охири ва 2012 йилнинг бошида ҳам Франция параламентининг иккала палатаси шу каби қонун қабул қилган, аммо Конституцион Суд бу қонунни мамлакат Конституциясига зид деб топган эди. Бунинг устига, 2012 йил 7 мaйда ўтказилган президент сайловида ўша қонуннинг ташаббусчиси бўлган ва армани лоббисининг тарафдори деб ҳисобланаётган Николя Саркози Социалистик Партиянинг лидери Франсуа Олландга ютқазиб, президентликдан кетган эди. Қисқа қилиб айтсак, ўшанда арманилар лоббиси ўз мақсадига эришолмаганди.
Кўрамиз, ҳозир воқеалар қандай ривожланаркин. Бошқа тарафдан, арманилар лоббисининг тиниб-тинчимаслигини тан олиш лозим эмасми?