14 October 2016
20:36 -
Сайлов спектакли: коммунистлар меросхўрининг президентлика номзоди - Ҳотамжон Кетмон!
Мустақиллик эълон қилиниб, Ўзбекистон Халқ демократик партиясига айлантирилган Ўзбекистон коммунистик партиясининг мамлакат президентлигига номзоди аниқ бўлди: бу - 47 яшар Ҳотамжон Кетмондир! Партиянинг бугун ўтган қурултойида эълон қилинган номзод ҳақида ўрисларнинг РИА-Новости ахборот агентлиги хабар қилди. Агентликка таяниб, хабар бераётган маҳаллий матбуотга кўра, пратия сайловчилар умумий сонининг 1 фоизи (214 минг 350 нафар сайловчи) имзосини тўплаб, Марказий Сайлов Комиссиясига топширган.
Ўзбекистон Президентлигига номзод Ҳотамжон Кетмон Андижон вилоятида туғилган, миллати ўзбек. Мутахассислиги рус тили ва адабиёти ўқитувчиси. 2004-2013 йилларда Андижон вилояти ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаган. 2013 йилдан буён Ўзбекистон ХДП марказий кенгаши раиси. Аввалги сайлов спектаклларида ҳам қўғирчоқ номзод сифатида иштирок этган, яъни тажрибали масхарабоз.