14 October 2016
09:05 -
Яшасин Ўзбекистонимиз: Аҳолининг очлик даражаси бўйича Қозоғистондан олдиндамиз
Ҳар қандай давлат иқтисодининг асосий кўрсатгич бўлмиш Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича ривожланган Ғарб давлатларини қўйиб туринг, ҳатто қўшниларимиз Туркманистон ва Қозоғистондан 6-8 баравар орқада эканлигимиз, демак, аҳолининг ўртача ойлиги бўйича ҳам шунча орқадалигимиз, ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош олиши каби фактларни “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери айтиб келмоқда.
Ҳозир маълум бўлишича, Қозоғистондан олдинда бўлган жойларимиз ҳам бор экан. Кеча АҚШдаги Озиқ-овқат Сиёсати бўйича Халқаро Тадқиқот Институти (ОСХТИ, инглизчаси - International Food Policy Research Institute) жаҳон давлатларининг очлик даражаси бўйича рўйхатини эълон қилди.
Рўйхатнинг бошида, яъни биринчи ўринда, очлик даражаси энг юқори бўлган Марказий Африка Республикаси турибди. Унинг очлик даражаси 46,1 деб баҳоланган. Кейинги ўринлар Чад, Гамбия, Гаити, Мадакаскар, Яман каби давлатларга берилган. Бу давлатларга умумий рўйхатнинг “оғир аҳволдагилар” бўлимида жой берилган.
Қаранг, Ўзбекистонимиз уларнинг ичида йўқ. 1920-1921 йиллари Россияда очлик бўлганда Тошкентга қочиб келиб яшаган рус ёзувчиси Александр Неверов “Тошкент нон шаҳри” номли китобни ёзганида, келажакни ҳам кўрабилганга ўхшайди.
Аммо, бундан кўп хурсанд бўлишимиз керак эмас. Чунки, Ўзбекистоннда очлик даражасини 13,1 деб баҳолаган ОСХТИ Қозоғистоннинг очлик даражасини 7,8 деб баҳолабди. Ўзбекистон бу рўйхатда “очликка чидаса бўладиган” давлатлар ичига киритилган, Қозоғистон эса, “очлик кам бўлган” мамлакатлар бўлимида. Шундай қилиб, ҳеч бўлмаса, очлик даражаси бўйича Қозоғистонда олдинда эканмиз.
Алоҳида урғулаш керакки, ОСХТИ Ғарб давлатлари, Япония, Жанубий Корея, Австралия каби давлатларнинг очлик даражасини ўлчаб ҳам ўтирмабди. Чунки, бу жаннатсимон ўлкаларда “очлик” деган тушунчанинг маъноси ҳам қолмаган.