13 October 2016
19:17 - БМТнинг Бош Асамблеяси Антониу Гутеррешни ўзига Бош Котиб этиб тайинлади

10 октябрдаги хабаримизда БМТнинг янги раҳбари этиб, Португалиянинг собиқ бош вазири ва БМТнинг қочқинлар иши бўйича комиссари Антониу Гутерреш (расмда) тайинланганини билдирган эдик. Ҳозир маълум бўлишича, бу хабарда бироз янглишлик бўлган.

БМТнинг Хавфизлик Кенгаши бир неча ҳафта давом этган жараёнлардан кейин 13 номзод ичидан Антониу Гутеррешни Бош Котибликка ягона номзод сифатида кўрсатган ва Бош Асамблея бу қарорни тасдиқлаши керак экан.

Бугун БМТнинг Бош Ассамблеяси Антониу Гутеррешни Бош Котиблигини тасдиқлади. Яъни, бу ерда ҳеч қандай сайлов ёки танловлар бўлмаган, Антониу Гутерреш бу лавозимга ўтириши тасдиқланган, холос.

БМТнинг сайтида ҳам айтилишича, Антониу Гутерреш бу лавозимдаги фаолиятини 2017 йил 1 январдан бошлайди ва 2021 йил 31 декабрда битиради. Табиий, уни иккинчи муддатга ҳам бу лавозимда қолдиришлари мумкин.

Бир маҳаллар Португалиянинг Бош вазири, сўнги йўлларда БМТнинг қочқинлар иши бўйича комиссари вазифаларида ишлаган Антониу Гутерреш БМТ яратилгандан бери тўққинзинчи Бош Котиб бўлади. Саккизинчи Бош Котиб Пан Ки Мун бу лавозимда ҳозир иккинчи муддатда ўтирибди, бу муддат шу йилнинг 31 декабрида битади.

Аммо, тан олиш керакки, тишсиз БМТ ва унинг янги Бош Котиби бугунги дунёнинг долзарб муаммоларини ҳал қилишга қодир эмас, дейди мухбиримиз. Чунки, 21 аср ўртага чиқарган чақириқ ва муаммоларни “Бирлик” ҳамда унинг жарчиси “Ҳаракат” каби кўроладиганганлар ҳали йўқ. Демак, жаҳон катта муаммолар, биринчи навбатда, ислом терроризми билан боғлиқ муаммолар қаршисида қолаверади.