13 October 2016
15:15 -
Эртага Ереванда Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг саммити бўлади. Ўзбекларга нима?
Қисқача КХШТ деб аталадиган бу ташкилотнинг аъзолари Арманистон, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистондир. Эслатиб ўтиш керакки, бу ташкилот 1992 йил 15 май куни Тошкентда ўтказилаган Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарларининг йиғилишида Ислом Каримнинг таклифи билан тузилган. Кейинчалик унга Озорбайжон, Белорусия ва Гуржистон қўшилди. Кейин Ўзбекистон, Озорбайжон ва Гуржистон ундан чиқиб кетди.
Эртага бўладиган йиғилишнинг расмий номи – КХШТнинг Коллектив Хавфсизлик Кенгаши мажлиси. Нурсултон Назарбой касалхонада бўлгани сабабли, Еревандаги йиғилишда Қозоғистон номидан Бош вазир Бақитжон Сагинтаев қатнашиши ҳам эълон қилинган.
КХШТнинг Бош Котиби Николай Бордюжа Еревандаги саммит арафасида “МИР 24” телеканалида чиқиш қилди ва “ислом терроризми” иборасини ишлатмаса ҳам, аслида, айнан уни назарда тутиб, ҳозир терроризм хавфи билан курашиш КХШТнинг бош вазифаларидан бирига айлангани, Афғонистон билан чегарадош Тожикистонни ҳар тарафлама қуроллантириш давом этаётгани, Афғонистондан келаётган наркотрафикнинг йўлини кесиш ҳам муҳимлигини урғулади. Унинг айтишича, Еревандаги йиғилишда террористик ташкилотларнинг КХШТ учун умумий бўлган рўйхатини тузиш лойиҳаси тасдиқланади. Николай Бордюжа дунёдаги ҳеч бир коалиция ўз аъзолари учун умумий бўлган бундай рўйхат тузмаганини ҳам алоҳида таъкидлаган.
Ўзбек миллатининг бош душмани бўлган ҳаромий Ислом Каримнинг яккамоховлик сиёсати натижасида Ўзбекистон МДҲ, ШХТ каби қозоғоздагина бор бўлган ташкилотларга аъзо. 21 асрда, глобаллашув асрида бундай яккамоховлик мамлакат ва миллат манфаатларига зиддир.
"Ҳаракат" Ўзбекистон КХШТга қайтиши тарафдори эмас, аммо бу масала ва у билан биргаликда, КХШТга алътернатива сифатида, НАТОга яқинлаш мавзуси кенг муҳокама қилиниши керак. Қолаверса, КХШТ Ўзбекистонни сал кам ўраб олгани, Россия қўшниларимиз Қирғизистон ва Тожикистонни қуроллантириб ётганини ҳам ҳисобга олишга мажбурмиз.