11 October 2016
20:15 -
Муваққат президент виртуал мурожаатлар билан ишловчи бўлим яратди, жиддий ислоҳотлар қачон бошланади?
Мувқаат президент, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёнинг виртуал қабулхонасига сўнгги бир неча кунда 20 мингдан ортиқ мурожаат йиғилди. Маълум бўлишича, аҳолидан мурожаатларни қабул қилиш ишида 602 нафар йигит-қизлардан иборат операторлар гуруҳи ишламоқда. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонаси орқали келиб тушаётган мурожаатлар билан ишловчи махсус бўлим ташкил қилинган.
"Витуал қабулхонага орқали келиб тушаётган мурожаатлар билан ишловчи махсус бўлим ташкил қилингани рост. Келиб тушаётган мурожаатларнинг тез ва сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида улар фақат вазирликнинг марказий аппарати томонидан кўриб чиқилиши йўлга қўйилган" дейилади маҳаллий матбуот хабарларида. Табиийки, бундан фуқаролар хурсанд.
Аммо бундай қўлбола усул билан Шавкат Мирзиё халқнинг муаммолари охирига ета олмайди. Токи мамлакатда жиддий ислоҳотлар қилмас экан, бу мурожаатларнинг кети тугамайди, дейди мухбиримиз. Демак, Шавкат Мирзиёдан номигагина эмас, жиддий ислоҳотлар бошлаши ҳақида сигнал кутиш керак. Бироқ, ҳозирча бундай сигнал йўқ.
Ким билади, балки, бечора Шавкат Мирзиё Ўзбекистоннинг камчиликларини, бизда ўртача ойлик қозоқлардан 6-8 баравар камлигини, ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош олишини билмасдир. Виртуал қабулхона орқали буларни ўрганиб, кейин ислоҳатлар бошламоқчидир.