11 October 2016
19:28 -
Нурсултон Назарбойнинг тоби қочиб, шифохонага ётқизилибди
Қозоғистоннинг расмий давлат ахборот воситаси Казинформ Оқ Ўрда матбуот хизматига асосланиб тарқатган 2 жумлалик хабарида айтилишича, Нурсултон Назарбой шамоллаб қолгани боис касалхонага ётқизилган эмиш.
Маълумки, 13 октябр куни Назарбоев Арманистон президенти Серж Саргсяннинг таклифига кўра, Арманистонга ташриф уюштириши лозим эди.
Қозоғистон президенти қачон даволанишдан чиқиши муддати ҳозирча номаълумлигича қолмоқда. Тахмин қилиш мумкинки, Нурусултон Назарбой шамоллаб қолгани учун эмас, жиддийроқ касалликдан даволаниш учун касалхонага ётқизилган.