11 October 2016
20:43 -
Абдулазиз Комил ЕИнинг янги элчисини қабул қилди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил илк марта Европа Иттифоқи делегациясининг мамлакатимизда янги тайинланган раҳбари, элчи Эдуардс Стипрайсни қабул қилди. Тошкентга келганига бир муддат бўлган элчи энди вазирга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.
“Мулоқот давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва уларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Суҳбат чоғида таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Евроиттифоқ ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда уларга кўп қиррали тус бериш икки томон манфаатларига мос келади” дейилади Ташқи ишлар вазирлиги хабарномасида.
Ислом Карим нариги дунёга кетиб бўлган бўлса ҳам, унинг ҳатто хабарчиликдаги анъаналари ташқи ишлар вазирлигимизда ҳам ҳали давом этмоқда. Бу хабарга Абдулазиз Комилнинг ЕИ элчиси билан учрашув вақтида олинган расми қўйилмаган. У ерда элчининг кўриб турганингиз расми бор, холос.